Оролбўйида халқаро «Яшил иқлим» ва Глобал экологик жамғармалари кўмагида 300 миллион АҚШ доллари қийматидаги лойиҳалар амалга оширилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган мавжуд экологик муаммоларни бартараф этиш бўйича қатор таклифлар назарда тутилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ҳужжатга кўра, халқаро майдонда атроф муҳитга оид ташаббуслар, шу жумладан Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқиш илгари сурилади.
Атроф-муҳитга таъсир хавфи юқори даража (I тоифа)даги объектларнинг ифлослантирувчи манбаларидан автоматик равишда намуналар олиш тизим татбиқ этилади.
Фармон лойиҳасида атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш, атроф-муҳитни кузатиш, унинг ифлосланиш даражасини прогноз қилиш, давлат экологик назоратини доимий ахборот билан таъминлаш, ифлослантирувчи манбаларнинг ҳолати ва атроф-муҳитга таъсири устидан мониторингини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Республика ҳудудида амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш юзасидан давлат экологик экспертизаси ўтказилади.
Бундан ташқари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш вазифалари белгиланмоқда.
Унга кўра, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йил камида 200 миллион туп дарахт экилади ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ташаббусларига мос тарзда республиканинг 10 та ҳудудида аэробиологик мониторинг тизимини йўлга қўйилади.
Лойиҳага кўра, маиший чиқиндиларни йиғишни 100 фоизга, уларни қайта ишлаш даражаси 2026 йилга қадар 21 фоиздан 50 фоизга етказилади.
Республика бўйича 51 та ер усти табиий сув объектлари (дарёлар, кичик дарёлар ва табиий кўллар)нинг санитария-муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақаларини белгилаш ишлари якунланади.
Тошкент шаҳрини аҳолига қулай, экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантириш, кўкаламзорлаштириш даражасини 2022 йилда 15 фоизга ва 2023 йилда 30 фоизга етказиш назарда тутилмоқда.
Ҳужжатга кўра, Орол денгизининг қуриган тубида қўшимча 500 минг гектар яшил майдонларни барпо этиб, 2026 йил якунига қадар уларнинг умумий ҳажми 2,5 миллион гектарга ёки ҳудуднинг 78 фоизига етказилади.
Шунингдек, Оролбўйида халқаро «Яшил иқлим» ва Глобал экологик жамғармаларнинг биохилма-хиллик, иқлим ўзгариши ва тупроқ емирилишининг олдини олишга қаратилган дастурлари асосида 300 миллион АҚШ доллари қийматидаги лойиҳаларни амалга оширилади.
Шаҳар ва туман марказларида эса аҳоли учун «жамоат парклари» ташкил этилади.
/«Дунё» АА/.