Озарбайжондан муносабат: Ташриф Ўзбекистоннинг нафақат Будапештнинг асосий ҳамкори, балки Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёни боғловчи бўғини сифатидаги ролини белгилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Озарбайжонлик таниқли сиёсатшунос ва журналист Ильгар Велизаде "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19-21 май кунлари Венгрияга буюрган расмий ташрифи ва Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:
– Ташриф ўзбек-венгер кўп қиррали муносабатлари чуқурлашиб бораётганидан, келгусида икки давлат салоҳиятидан самарали фойдаланишдан далолат беради.
2018 йилда Туркия ва Озарбайжондаги етакчи иқтисодий нашрлардан бири – "Derin Ekonomi"нинг сиёсий кузатувчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ўз мамлакатлари ва минтақаларидаги вазиятни ўзгартиришга жиддий таъсир кўрсатишга қодир бўлган дунёдаги етакчи ўнталикка киритгани бежиз эмас.
Чунки, Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан кейинги энг муҳим қадамларидан бири бошқа давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан муносабатларни тубдан яхшилаш йўлини танлагани бўлди.
Ўшандан бери ўтган вақт бу баҳонинг тўғрилигини кўрсатди. Бугун мамлакат етакчиси раҳнамолигида Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани республикани Венгрия учун истиқболли иқтисодий ҳамкорга айлантирмоқда.
Ўз навбатида, Венгрия томони ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон тараққиётининг барқарор ижобий динамикасини юқори баҳолайди.
Яна бир муҳим жиҳат, Венгрия Ўзбекистон илмий-таҳлил институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор. Бу икки давлатнинг стратегик шериклик ва илмий-таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истагини ифодалайди ҳамда икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, турли соҳалардаги ҳамкорлик учун янги уфқларни очишда муҳим қадамдир.
2021 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ва савдо институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Орадан ўтган вақт мазкур келишув экспертлар мулоқотини ривожлантириш, таҳлилий материаллар алмашиш ва минтақавий хавфсизлик, иқтисодиёт ва халқаро муносабатларнинг долзарб масалалари бўйича қўшма тадқиқотлар олиб боришга хизмат қилди.
Ишончим комилки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи, умуман, Ўзбекистоннинг нафақат Будапештнинг асосий ҳамкори, балки Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёни боғловчи бўғин сифатидаги ролини белгилайди