Парижда очилган Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид кўргазмалар Франция ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Франциянинг «Spectacle du Monde» нашри саҳифасида Парижда очилган Ўзбекистон тарихий-маданий мероси кўргазмаларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.
Унда қайд этилганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи кунлари икки давлат раҳбарлари иштирокида Париждаги машҳур Лувр музейи ва Араб дунёси институтида иккита йирик кўргазма очилди. Ҳар иккала кўргазма Ўзбекистон тарихи ва маданий меросига бағишланган.
Мақола муаллифининг ёзишича, Луврдаги кўргазма дастлаб 2020—2021 йилларда ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ пандемия бу режалар ижросига тўсқинлик қилди ва уни 2022 йилга кўчиришга тўғри келди.
«Луврдаги кўргазма милоддан аввалги V-VI асрлардан Темурийлар ҳукмронлиги давригача бўлган даврни ўз ичига олади, Араб дунёси институти эса XIX - XX аср ўрталарига оид экспонатларни ҳамда Ўзбекистон давлат музейлари коллекциясида сақланаётган Туркистон авангартига оид суратларни тақдим этди» деб ёзади нашр.
Мақолада, шунингдек, 2017 йилда бошланган кўргазмаларни тайёрлашнинг узоқ жараёни ҳақидаги маълумотлар ҳам ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган. Алоҳида таъкидланишича, Ўзбекистон дунёга тарихий-маданий нуқтаи назардан жуда қимматли осори-атиқаларни кўрсатиши мумкинлиги аллақачон аён бўлган. Бу борада Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси ва Лувр музейи ўртасида ҳамкорлик шартномаси тузилиб, тайёргарлик ишлари бошланди. Ҳар икки кўргазмани тайёрлаш учун Ўзбекистон Бош вазири бошчилигида махсус комиссия тузилди. Бу даврда қазиш ишлари, реставрация ва тайёргарлик ишлари олиб борилди.
«VIII асрга оид Катталангар Қуръони саҳифаларини қайта тиклаш ва консервация қилиш айниқса қийин ва қизиқарли кечди, деб ёзади муаллиф. - Ушбу Қуръон Ислом олами ва мусулмонлар учун катта аҳамиятга эга бўлиб, бутун инсониятнинг маданий ва тарихий меросини ташкил этувчи қадриятлардан биридир».
Материалда қайд қилинишича, кўргазмани кўриш учун келаётганлар XIX –XX асрларга оид миллий тўқимачилик намуналари, либослар, бош кийимлар, заргарлик буюмлари, Бухоро амирлиги даврига оид зардўзи чопонлар, гиламларни кўришлари мумкин. Бундан ташқари, Нукусдаги И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи коллекциясидан Туркистон авангардига оид асарларни ўз ичига олган суратлар намойиш этилмоқда.
«Кўргазмада намойиш этилаётган экспонатларнинг аксарияти Ўзбекистондан ташқарида биринчи марта намойиш этилмоқда. Айниқса, ушбу кўргазмаларда мамлакатнинг барча ҳудудлари бир вақтнинг ўзида намойиш этилаётгани, ҳар бирининг ўзига хос фарқи, мактаби, ишлаб чиқариш техникаси борлиги алоҳида қадрлидир», деб ёзади «Spectacle du Monde».
«Дунё»