«ПБТ+» имтиёзли тизимида бенефициар мамлакат мақомини олиш учун талабнома юборилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Европа Иттифоқи комиссияси Регламенти талабларга мувофиқ, «ПБТ+» Европа Иттифоқининг преференциялар тизимига кириш учун Ўзбекистонинг расмий талабномаси, конвенциялар ратификация қилингани тўғрисида маълумот ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан мажбурият хатидан иборат ҳужжатлар тўплами тайёрланди ва ЕИга юборилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан хабар қилишларича, мамлакатимиз учун «ПБТ+» бенефициар мақомини олиш барқарор ўсиш ва экспорт диверсификацияси учун мустаҳкам асос яратади. Бу эса Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларнинг жадал ривожланишига хизмат қилади.
Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизнинг «ПБТ+» бенефициар мамлакатлар рўйхатига киритилиши ЕИга экспорт ҳажмини сезиларли даражада ошириш ва Европа бозорида маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда Ўзбекистон преференцияларнинг бош тизимидан (ПБТ) фойдаланади, унга кўра, божхона тўловларисиз ЕИга 3000 га яқин товар позициясини ва камайтирилган ставкалар бўйича 3200 та позицияни экспорт қилиши мумкин.
Агар Ўзбекистон «ПБТ+» бўйича бир томонлама тариф имтиёзларига эга бўлса, ўзбек ишлаб чиқарувчилари ЕИга божхона тўловларисиз экспорт қилиши мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200 тагача ортади.
Аммо, Европа томони талабларига кўра, “ПБТ+” имтиёзларини олиш учун манфаатдор мамлакат муайян шартлар бажарилишини таъминлаши керак. Жумладан, инсон ҳуқуқлари ва асосий меҳнат стандартлари соҳасида 16 та, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув соҳасида 11 та, жами 27 халқаро конвенцияларни ратификация қилиниши ва самарали амалга ошириши лозим.
dunyo.info