Пойтахтда муҳташам байроқ ўрнатилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан партия фаолларининг таклифи инобатга олиниб, қисқа фурсатда маҳобатли байроқ ўрнатилди.
Жорий йилнинг 21 июнида uza.uz сайтида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Ёшлар қаноти” мамлакатимизнинг кўп сонли ёшлари хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлигига пойтахтимиз марказида ёшларни ватанпарварликка ундовчи, халқимизнинг ғурурини акс эттирувчи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар барча фуқароларимизни бирлаштирувчи, пойтахтимизга ташриф буюрувчи меҳмонлар ва сайёҳларга миллатимизнинг “мен”ини намоён этувчи иншоот сифатида Давлат байроғи майдонини яратиш таклифини билдирган эди.
Партия фаолларининг мазкур таклифи Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан инобатга олиниб, қисқа фурсатда ана шундай маҳобатли байроқ ўрнатилди.
Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун севимли майдонга айланган “Халқлар дўстлиги” саройи ҳудудида ўрнатилган ушбу маҳобатли Давлат байроғининг баландлиги 65 метр, ҳажми 20 метрга 10 метр. Айни пайтда ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, шу йилнинг 22 июлида майдон фойдаланишга топширилади.
Мамлакат ғурури ва ифтихори – Давлат байроғи ўрнатилган ушбу майдонга ташриф буюрган ҳар бир ватандошимизга ўзгача кайфият бағишлашига шубҳа йўқ. Қолаверса, ёшларнинг ватанпарвар, юртга садоқатли, комил инсон бўлиб вояга етишларига ушбу салобатли байроқнинг ҳиссаси катта бўлади, албатта. Зеро, ҳар бир фуқаро онгу шуурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш, умуммиллий ва эҳтиром тимсолларидан бири бўлган байроқни улуғлаш ва ардоқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
UzA