Пойтахтимизда IV Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Пойтахтимизда тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Форум доирасида инвестиция кўргазмаси ташкил этилиб, унда йирик хусусий ва маҳаллий компаниялар ўз лойиҳа ва имкониятларини халқаро инвесторларга тақдим этмоқда. Кўргазмалар залида "Yandex Uzbekistan, Wildberries, "Navoiyuran", "Fonon", "Uzmetkombinat", "TMK" каби етакчи компанияларнинг стендлари тақдим этиляпти.
Тадбир доирасида панель муҳокамалари, бир қатор стратегик битимлар имзоланиши ва бизнес учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Форум кун тартиби жуда бой: олий ва юқори даражадаги музокаралар, нуфузли учрашувлар ва мазмунли муҳокамалар Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодий майдонидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тақдим этилган лойиҳалар энергетика ва инфратузилмадан тортиб рақамли трансформациягача бўлган турли соҳаларни қамраб олади. Форумнинг инвестицион портфели бир неча миллиард долларни ташкил этади. Ташаббуслар қаторида йирик лойиҳалар, жумладан, "Янги Тошкент" мегалойиҳаси, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан тузилган кўплаб шартномалар мамлакатимизнинг сармоявий жозибадорлиги ошиб бораётганини тасдиқлайди.
Тадбирни ёритиш учун "CNN", "BBC", "Euronews", "Reuters", "Al Jazeera" ва "CGTN" каби дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситаларининг 130 дан ортиқ вакиллари Тошкентга келган. Бу халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётганидан далолатдир.
Форумда 3000 дан ортиқ хорижий вакиллар: вазирлар, сиёсатчилар, йирик корпорациялар, инвестиция фондларининг топ-менежерлари, барқарор ривожланиш, инновациялар ва рақамли трансформациялар соҳасидаги экспертлар, шунингдек, халқаро молия институтлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат мамлакатимиз иқтисодий ютуқларини намойиш этади, балки унинг янги қиёфасини – жаҳон майдонидаги очиқ, ишончли ва жозибадор ҳамкорини шакллантиради.