Покистон эксперт-таҳлил доира вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирокида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчихонасида мамлакатимизда бўлажак муддатидан илгари Президент сайлови жараёнлари ҳамда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда «Associated Press of Pakistan» (APP) марказий ахборот агентлиги директори Муҳаммад Асим, «Pakistan Observer» газетаси бош муҳаррири Гавҳар Заҳид Малик, шунингдек, Покистоннинг нуфузли эксперт-таҳлил доира вакиллари ва бошқалар иштирок этишди.
Учрашувни Ўзбекистон элчиси Ойбек Уcманов кириш нутқи билан очиб берди. Дипломатик ваколатхона раҳбари ўз нутқида ҳар йили 27 июнь санаси Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланишини, 1906 йилда ушбу кунда илк ўзбек тилидаги босма нашр – «Тараққий» газетаси чоп этилганини таъкидлаш баробарида, тадбирда иштирок этган покистонлик журналистларни байрам билан табриклади.
Иштирокчилар Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз бераётган сўнгги воқеалар, суверен, демократик ва ҳуқуқий давлат қуриш, фаол фуқарорлик жамиятини барпо этиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали натижалари билан танишдилар.
Янгиланган Конституция нормаларини ҳаётга тадбиқ қилиш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг замонавий талаблари ва халқаро стандартларга жавоб берадиган, жамиятнинг барча қатламлари манфаатларини ҳисобга оладиган тизим шакллантирилаётгани қайд этилди.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни жадал амалга оширилиши натижасида мамлакатимиз иқтисодиёти кўрсатгичлари изчил ўсиб бораётгани айтиб ўтилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Покистон муносабатлари изчил ривожланиб, ўзаро савдо ҳажмлари барқарор ўсиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилди. 2022 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 240 миллион АҚШ долларини ташкил этганган бўлса, жорий йилнинг ўтган 5 ойи якунларига кўра, ушбу кўрсатгич 150 миллион доллардан ошди. Яқин истиқболда бу кўрсатгични 1 миллиард долларга етказиш режа қилингани билдирилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Президентининг минтақавий боғлиқликни мустаҳкамлаш ташаббуси доирасидаги лойиҳаларнинг биргаликда ҳаётга тадбиқ этилиши ҳар икки мамлакат манфаатларига жавоб беради.
Учрашувда сўзга чиққан Покистон вакиллари икки давлат ўртасидаги алоқаларни жадаллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва халқларимиз ўртасидаги бугунги муносабатларни юқори баҳоладилар.
«Associated Press of Pakistan» ахборот агентлиги директори Муҳаммад Асим ўз чиқишида жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловини муваффақиятли ўтказиш, Янги Ўзбекистоннинг узликсиз тараққиёти ва олиб борилаётган ислоҳотлар бардавомлигига хизмат қилишини билдирди.
«Мамлакатларимизда ташкил этилаётган турли миллий ва халқаро анжуманларни ёритишда журналистларнинг иштироки ошиб бораётгани, покистонлик журналистларнинг Ўзбекистонда ўтказилаётган тадбирларга фаол жалб қилинаётгани қувонарли ҳол. Халқларимиз ўртасидаги алоқалар узоқ тарихга эга. Узилиб қолган дўстлик ришталарини қайта тиклаш бугунги кундаги долзарб масала ҳисобланади. Бу жараёнда матбуот соҳаси вакиллари олд қаторда бўлиши керак», - деди у.
«Жанубий Осиё тадқиқотлари ва халқаро муносабатлар» маркази ижрочи директори Меҳмуд ул-Ҳасан Хан «Ўзбекистонда Президент сайлови» мавзусида батафсил тақдимот ўтказди.
Тақдимотда жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдуми орқали янгиланган Конституциямиздаги Президент сайловига оид нормалар, сиёсий партиялар томонидан илгари сурилган номзодлар, уларнинг сайловолди дастури, халқаро кузатувчиларнинг сиёсий тадбирда иштироки чоғидаги ҳуқуқ ва ваколатлари, мажбуриятлари тўғрисида бафсил маълумот берилди.
Эксперт, шунингдек, конституциявий референдум якунлари, унинг натижасида мамлакат ҳаётида бошланган ўзгаришларга ҳам алоҳида эътибор қаратди.
«Референдум натижасида Ўзбекистонда жамиятни демократлаштириш борасида улкан қадам ташланди. Мамлакатда «инсон-жамият-давлат» тамойили асосида Янги Ўзбекистонни барпо этишга киришилди. Замонавий дунёдаги аксарият давлатларни қиёсий таҳлил қилсангиз, асосан «давлат-жамият-инсон» ғояси устуворлик қилишига, биринчи галда давлат институтлари манфаатларига эътибор қаратилишига амин бўласиз. Ўзбекистон эса бу услубдан воз кечиб, инсон қадри, унинг манфаатларига хизмат қилишни олий қадрият сифатида янгиланган Конституцияда мустаҳкам белгилаб қўйди», – деди Меҳмуд ул Ҳасан Хан.
ИСЛОМОБОД, 27 июнь. /«Дунё» АА/.