Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Покистон компаниялари Тошкент вилоятига инвестиция киритишга қизиқиш билдирди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Покистон компаниялари Тошкент вилоятига инвестиция киритишга қизиқиш билдирди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Лаҳор шаҳрига амалий ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг етакчи саноат компаниялари раҳбарлари билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Лаҳор шаҳрига амалий ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг етакчи саноат компаниялари раҳбарлари билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқотлар чоғида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Делегация аъзолари Покистоннинг йирик саноат гуруҳларидан бири – “Omni Group of Companies” бош бошқарувчи директори Салман Юнус билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида асосий эътибор Покистондан Ўзбекистонга шакар етказиб беришни йўлга қўйиш, шунингдек, мазкур соҳада саноат ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилди.

Маълум қилинишича, “Omni Group of Companies” Покистонда шакар экспорт қилувчи йирик корхоналардан бири ҳисобланади. Компания фаолияти нафақат озиқ-овқат саноати, балки энергетика, полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги техникаси соҳаларини ҳам қамраб олади. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда тракторларни йиғиш ишлари йўлга қўйилган.

Энергетика йўналишида компания умумий қуввати 80 мегаватт бўлган тўртта электр станциясига эга. Шунингдек, йилига 50 миллион дона полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга корхонаси мавжуд. Компания фуқаро авиацияси соҳасида ҳам хизматлар кўрсатади. “Omni Group” корхоналари бир йилда 350 минг тонна шакар ва этанол ишлаб чиқаради. Тайёр маҳсулотлар Яқин ва Узоқ Шарқ ҳамда Африка мамлакатларига экспорт қилинади.

– Яқинда Покистонда янги шакар ишлаб чиқариш заводини ишга туширдик, – компания раҳбари Салман Юнус. – Корхона ҳар саккиз соатда 10 тонна шакар ишлаб чиқариш имкониятига эга. Биз Тошкент вилоятида шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан бирга, вилоятда тракторлар ишлаб чиқараётган корхоналар билан ҳамкорликда бундай техникаларни йиғиш бўйича қўшма корхона ташкил этишимиз мумкин. Шунингдек, Ўзбекистонда шакарга бўлган талаб юқори эканини инобатга олган ҳолда Тошкент вилоятида шакар заводини очишни режалаштиряпмиз.

Музокаралар давомида Покистон инвестицияси иштирокида Тошкент вилоятида янги шакар заводи қуриш ёки мавжуд корхоналардан бирини бошқарувга олиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Ташриф давомида мамлакатимиз делегацияси аъзолари Покистоннинг йирик саноат корхоналаридан бири – «Service Industries Limited» бош тижорий директори Билал Кидваи билан ҳам учрашув ўтказди.

Музокараларда томонлар пойабзал ва шиналар ишлаб чиқариш соҳасида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат ва қайта ишлаш тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди.

1970 йилда ташкил этилган мазкур компания бугунги кунда халқаро бозорда мустаҳкам ўринга эга. Корхонанинг йиллик экспорт қуввати 60 миллион АҚШ долларини ташкил этади, йиллик даромади эса 450 миллион доллардан ортиқ. Компания мотоцикллар, тракторлар ва юк автомобиллари учун шиналар ишлаб чиқаради. Тайёр маҳсулотлар АҚШ ва Бразилия каби давлатларга экспорт қилинади.

Учрашувда Ўзбекистонда шина ва пойабзал ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Покистон томони мазкур лойиҳани амалга оширишга катта қизиқиш билдирди.

Тошкент вилояти мутасадддилари эса ушбу инвестиция лойиҳаларини ҳудудда амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини маълум қилди.

Учрашувлар якунида ҳар икки компания томонидан Ўзбекистон бозори имкониятларини ўрганиш мақсадида ички маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, компания делегацияларининг Тошкент вилоятига сафарини ташкил этиш, ҳудуддаги махсус саноат зоналари билан танишиш ва экспорт имкониятларини ўрганиш масалалари юзасидан келишувга эришилди.