Покистон ОАВ: Термиз шаҳри Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги алоқалар бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишини қабул қилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари жорий йилнинг 19-21 май кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтадиган "Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш" мавзусидаги Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишини кенг ёритмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.
Хусусан, мазкур давлатнинг "Pakistan in the World" ва "The Diplomatic Insight" журналлари, "Pakistan Today", "Daily Ittehad", "Daily Spokesman", "World Tribune", "Global News Pakistan", "Daily Big Digit" ва "The Asian Telegraph" газеталари, "The Gulf Observer" ва "The Europe Today" ахборот порталларида "19-21 май кунлари Термиз шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги алоқалар бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди.
Покистон нашрлари мазкур мулоқот форматининг аҳамияти ва мақсадларини алоҳида таъкидлаб, ушбу ташаббусни Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим дипломатик қадам сифатида баҳоламоқда.
Нашрларда қайд этилишича, форум минтақада хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва иқтисодий интеграцияни таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади. Хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йилда БМТ Бош Ассамблеясида илгари сурилган ташаббуснинг амалий ифодаси сифатида Термиз мулоқоти кўп томонлама ҳамкорликка хизмат қилади.
"Форум Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Осиё-Тинч океани минтақаси, Америка, Яқин Шарқ мамлакатларидан 200 га яқин вакилларни бир ерга жамлайди. Улар орасида сиёсий-иқтисодий ва бизнес доиралар вакиллари, молия институтлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар аъзолари, шунингдек, дунёнинг турли таҳлилий ҳамда илмий-тадқиқот марказларининг нуфузли экспертлари бор", – дея маълум қилинган материалларда.
Шунингдек, Покистон оммавий ахборот воситалари мазкурда халқаро анжуман якунлари бўйича Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари давлатлари ўртасида ишонч, мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирувчи коммюнике қабул қилинишини қайд этган.
"Термиз мулоқоти минтақалараро боғлиқликни янада ривожлантириш, кенг Евроосиё қитъасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш истиқболларини белгилаш учун доимий ҳамкорлик платформаси вазифасини бажариши кўзда тутилган", – деб ёзилган мақолалар якунида.