Президент ердан унумли фойдаланиб, аҳоли даромадини ошириш бўйича кўрсатмалар берди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев Чуст туманидаги “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди.
Корхона фаолиятини 2015 йилда ёнғоқ, майиз ва ковулни экспорт қилишдан бошлаган. Ҳозирда бу ерда кунгабоқар, фасол, уруғлик картошка, дурагай маккажўхори, помидор ҳам парваришланмоқда.
Жамият томонидан интенсив боғ ташкил этилиб, экспортбоп мевалар етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 9,6 миллиард сўм бўлиб, йилига 4 минг 600 тонна ёнғоқ етиштириш, бир йилда 40 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот олиш режалаштирилган. Ҳосилнинг 70 фоизини экспортга йўналтириш кўзда тутилган.
Президентимиз мазкур корхона имкониятлари билан танишди. Интенсив усулда қурилган иссиқхонани кириб кўрди.
Корхонанинг 17 сотихлик тажриба участкасида мева-сабзавотлар синовдан ўтказилаётир.
Аэропоника усулида картошка уруғи етиштириш тажрибаси Президентимизда катта таассурот қолдирди. Ёш олим Шерзод Тошпўлатов татбиқ этган бу усул орқали анъанавий усулга нисбатан 6 баробар юқори ҳосил олиш мумкин.
Давлатимиз раҳбари ушбу тажриба асосида Наманганда картошка уруғчилигини ривожлантиришга доир махсус қарор ишлаб чиқиш, бутун мамлакатимизга ҳосилдор уруғ етказиб бериш бўйича топшириқ берди.
Шу ернинг ўзида 2018-2019 йилларда балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик, пиллачиликни ривожлантириш, тутзорлар ташкил этиш, қурғоқчил майдонларнинг сув таъминотини яхшилаш, пахтадан бўшаган ер майдонларига бозоргир экинлар экиш, булар орқали вилоят экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.