ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗДИ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда мактабгача таълим муассасаларининг жойлардаги аҳволи, соҳадаги ишларни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев бу тизимни ҳар томонлама таҳлил қилиб, шу пайтгача назардан четда қолган энг кичик жиҳатларгача эътибор қаратди.
Йиғилишда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, давлат-хусусий шериклик асосида хусусий боғчалар ташкил этиш, уларда болаларни белгиланган меъёрлар асосида тўғри ва сифатли овқатлантириш, тарбиячиларнинг савияси, билими ва кўникмаларини ошириш каби қатор долзарб вазифалар муҳокама қилинди.