ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТОЖИКИСТОН БОШ ВАЗИРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикасига давлат ташрифи доирасида 10 март куни ўзи учун ажратилган қароргоҳда Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.
Суҳбат чоғида 9 март куни бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка доир барча масалалар муҳокама этилиб, уни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олингани таъкидланди. Савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик каби соҳалардаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича имзоланган ҳужжатлар юқори баҳоланди.
Мулоқотда мазкур келишувларни бажариш, икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмасини кўпайтириш ва таркибини диверсификация қилиш, бизнес учун қулай муҳит яратиш масалаларига эътибор қаратилди.
Хусусан, товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режаси икки мамлакат ҳукуматларига катта масъулият юклаши қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини, бунинг учун барча зарур шароит яратилишини таъкидлади.
Қоҳир Расулзода Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси сифатида ўзаро манфаатли лойиҳалар ишлаб чиқиш, қўшимча имкониятлар бўйича таклифлар тайёрлашга алоҳида аҳамият беришини қайд этди.
Икки мамлакат ҳудудлари ва етакчи корхоналари ўртасида кооперацияни кенгайтириш, қўшма корхоналар ташкил этиш, транзит юк ташишни кўпайтириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.