Республикамиздаги 2020 йил учун мўлжалланган маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвими
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Вазирлар Маҳкамасининг 05.22.2018 йилдаги 385-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йилда маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини тузиш бўйича катта ишларни амалга оширди.
Тақвимда Республика ҳудудида ўтказиладиган маҳаллий ва халқаро тадбирлар рўйхати, уларнинг турлари, жойлашган жойи, санаси ва ташкилотчилари кўрсатилган. Ушбу тақвимни яратишдан асосий мақсад хорижий сайёҳларни жалб қилиш ва Ўзбекистон брендини халқаро туризм бозорида кенг тарғиб қилишдир.
Календар қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
– халқаро конференциялар, семинарлар;
– халқаро ва миллий кўргазма ва ярмаркалар;
– миллий чолғу асбоблари концертлари;
– спорт мусобақалари ва тадбирлари;
– миллий ҳунармандчилик соҳасидаги тадбирлар;
– театр ва кўнгилочар томошалар ва миллий ўйинлар;
– туристик ва маданий мерос объектларида тадбирлар ва бошқалар.
Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг тегишли медиа-контентли ягона тақвими www.uzbektourism.uz, www.Uzbekistan.travel, www.Uzevent.com веб-сайтларида учта ( узбек, рус ва инглиз) тилларида мавжуд.