Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ричард Норланд Ўзбекистон ҳақида қандай фикрда?

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
Ричард Норланд Ўзбекистон ҳақида қандай фикрда?

АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси, Штаблар раҳбарлари бирлашган қўмитаси раисининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Жаноб Ричард Норланд Ўзбекистон ҳақида қандай фикрда?

Жаноб Норланд, Сиз кўп йиллар мобайнида Ўзбекистонда истиқомат қилгансиз. Ўзбекистон ҳақида Сизда қандай таасуротлар қолган?

— Мен турмуш ўртоғим Мери билан бир неча йил давомида Ўзбекистонда истиқомат қилганман. У ерда мен 2007 дан 2010 йилгача ишлаганман.

Ўша даврнинг ёрқин таасуротлари ҳали хамон хотирамда сақланиб қолган.

Мен Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси ва маданий бойлигини ҳурмат қиламан. Бу замин Марказий Осиёнинг Евроосиё қитъасига эволюция қилишида ҳал қилувчи роль ўйнаган. Ўзбек ҳалқининг мехмондўстлигини алоҳида таъкидлаб ўтишни ҳоҳлар эдим.

— Бугун биз мамлакатимиз ривожланишида янги босқич ҳақида гапирмоқдамиз. АҚШнинг экспертлар ва таҳлилчилар ҳамжамияти Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга қандай баҳо бермоқда?

— Давлат департаментидаги менинг ҳамкасабаларимда Ўзбекистонда амалга оширилаётган жараёнлар катта қизиқиш уйғотган. Ўзбекистон катта салоҳиятга эга, биринчи навбатда Марказий Осиёдаги иқтисодий жараёнларни ҳаракатга келтирувчи куч, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришдаги муҳим омил ва Европани ушбу минтақа билан боғловчи транспорт коридор сифатида катта аҳамиятга эга.

— АҚШ Президенти Д.Трампнинг таклифига биноан Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг расмий ташрифи икки томонлама муносабатларимизда муҳим воқеа бўлиши кутилмоқда. Бу ташриф ҳақида фикрингиз.

— Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ушбу ташрифи дарҳақиқат тарихий маънога эга. Биринчи навбатда айтиш мумкинки, бу ташриф АҚШ тарафининг ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Юқорида айтилган салоҳиятни ҳамда икки давлат ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва хафвсизлик соҳасидаги ҳамкорлик уфқларини янада чуқурроқ ўрганиш учун бу ташриф яхши имконият касб этади. Ўзбекистон Президентининг ташрифи жаҳон сиёсати учун ҳам аҳамиятлидир. Менинг фикримча, АҚШ Ўзбекистон Президентининг минтақавий масалалардаги қарашлари ва позицияларидан кўп нарса олиши мумкин. Мен Ўзбекистон билан стратегик алоқалардан манфаатдор бўлган Вашингтонда кўплаб расмий шахсларни танийман.

— Сиз хавфсизлик ва барқарорлик масалаларига катта эътибор берасиз. Афғонистон бўйича Тошкент конференциясида Ўзбекистон тарафидан илгари сурилган ташаббуслар ҳақида фикрингиз.

— Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси минтақада катта муваффақиятга эга бўлди. У минтақада савдо ва иқтисодий ҳамкорликни тиклаш учун янги шароитлар яратиб беради. Бу конференция куч ва зўравонлик билан ўз сиёсий мақсадларига эришмоқчи бўлган кучлар учун кучли сигнал бўлди. Анжуман минтақавий давлатларни ягона музокара столи атрофида ўтказа олди. Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевни ва мамлакат ташқи сиёсатини бундай ижобий натижа билан табрикламоқчиман.

— Бизнинг яқин инсонимиз сифатида ушбу тарихий ташриф арафасида Ўзбекистон ҳалқига қандай тилакларингиз бор?

— Ўзбек ҳалқига минтақада ўзининг кучли рольини бажаришни давом эттиришни ва ажойиб тарихий меросини янада танитишини тилаб қоламан. Ва мени турмуш ўртоғим Мери билан шу заминда яна бир бор кутиб олишларини ҳоҳлаб қолар эдим.

www.uza.uz