Рим шаҳрида Ўзбекистон ва ФАО ўртасида "Биохилмахилликни яхшилаш ва ўрмон хўжалигини барқарор бошқариш" минтақавий лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон элчихонасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Виорел Гуцу билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Бўлиб ўтган мулоқотда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ФАО ўртасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва биохилмахилликни асраб-авайлаш борасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Халқаро иқлим молияси ва донорлар, хусусан, Глобал экология жамғармаси (ГЭФ) гранти ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳажми тобора кўпаётгани мамнуният билан таъкидланди.
ФАО вакили мамлакатимизда экология ва иқлим ўзгариши борасидаги амалга оширилаётган туб ислоҳотларни олқишлаб, бунда ўрмон хўжалигининг муҳим аҳамиятини урғулади.
Қайд этилганидек, ўрмонлар иқлим ўзгаришини юмшатиш, биохилмахилликни асраш ва табиат ҳодисаларини тартибга солишда глобал аҳамият эга бўлиб, табиат тикланиши ва иқтисодиётнинг ривожланишидаги ҳиссаси беқиёсдир.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳа доирасидаги кенг кўламли тадбирлар Оролбўйи минтақасида "яшил" қопламали майдонлар кўпайиши ва ҳудуднинг барқарор ривожланишига ижобий таъсир қилаётгани таъкидланди.
Учрашувда бу борадаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириш мақсадида "Биохилмахилликни яхшилаш ва ўрмон хўжалигини барқарор бошқариш" минтақавий лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ва ФАО ўртасида битим имзоланди.
Мазкур лойиҳа доирасида уч йил давомида ўрмон хўжалиги салоҳиятини мустаҳкамлаш, тадқиқотлар ўтказиш, халқаро экспертларни жалб этиш, геоахборот тизимларини ривожлантириш, ўрмон ландшафтларини тиклаш бўйича инновацион ғоя ва таклифлар ишлаб чиқиш каби тадбирлар амалга оширилади.
Ушбу лойиҳа, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларида амалга оширилиши назарда тутилган.