Россия ташқи ишлар вазири Тошкентга келди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТОШКЕНТ, 28 июль. /«Дунё» АА/. Кеча тунда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ташриф билан Тошкентга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Россия ТИВ раҳбарини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов кутиб олди.
Ташриф дастурига биноан, Россия делегацияси 28-29 июль кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.
Шунингдек, ташриф давомида Россия делегацияси қатор икки томонлама музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
«Дунё» АА