Россиянинг Ростов вилоятида ҳалок бўлган юртдошимиз жасади Ўзбекистонга қайтарилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Бош консулхонасига Ростов вилояти Батайск шаҳрида яшовчи ҳамюртимиз Б.Ю. уйида ёнғин чиқиши оқибатида вояга етмаган набираси Х.А. ҳалок бўлгани ва уни ватанга қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Бош консулхонасига Ростов вилояти Батайск шаҳрида яшовчи ҳамюртимиз Б.Ю. уйида ёнғин чиқиши оқибатида вояга етмаган набираси Х.А. ҳалок бўлгани ва уни ватанга қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Аниқланишича, мурожаат қилган ҳамюртимиз Ростов вилоятидаги қурилиш объектларида меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган. Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида набирасининг барча ҳужжатлари ёниб кетган. Натижада, набирасининг ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда жасадни юртимизга қайтаришда Россия томони билан муаммо пайдо бўлган.
Бош консулхона мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан Россиянинг ваколатли тиббиёт бирлашмалари билан музокара олиб бориб, вояга етмаган ватандошимизнинг жасадини ватанга тезкорлик билан қайтариш чора-тадбирларини амалга оширди.
Мурожаатчи юртдошимиз номига Бош консулхона томонидан ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилиб, Миграция агентлиги жамғармаси ҳисобидан ватандошимизнинг жасади «Uzbekistan Airways» компаниясининг Краснодар-Тошкент йўналиши орқали ватанга қайтарилди