Сабина Махл: Термиз мулоқоти ва мураккаб масалалар муҳокамасига юқори даражада қизиқиш билдирилаётгани қувонарли
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабина Махл "Дунё" АА учун интервьюсида 19-21 май кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишининг аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди:
– Бу менинг Сурхондарё вилоятига тўртинчи ташрифим. Мазкур мулоқот Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари бирлашиши ва нафақат ушбу минтақалар, балки бутун дунё учун долзарб бўлган масалаларни муҳокама қилиш учун ажойиб имконият, деб ҳисоблайман.
Мулоқот ўтказиш, мураккаб масалаларни муҳокама қилишга бўлган бундай юксак қизиқишни кўриш қувонарлидир. Масалан, бугун вилоят бўйлаб ёшларга эътибор қаратиш нақадар муҳим экани таъкидланди. Бундан ташқари, транспорт ва иқтисодий алоқалар, айниқса денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар учун жуда долзарблиги алоҳида қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, бундай давлатларга халқаро юк ташиш йўлларига киришда ёрдам беришнинг ғоялари ва усулларини излаш муҳимдир.
Ўйлайманки, ушбу мулоқот барча иштирокчиларга минтақада, хусусан, Ўзбекистонда, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиёнинг бошқа мамлакатларида бўлаётган тараққиётни кўриш учун ноёб имконият яратди. Ушбу тадбирга иштирок этиш ва турли фикрларни эшитиш мен учун шарафдир.
Бугунги сессия томонлар ўртасидаги ишончнинг асосий ролини қайта-қайта таъкидлади. Ўзбек тилида ўрганган биринчи сўзларимдан бири "ишонч" бўлди. Дарҳақиқат, бу минтақа олдида турган имкониятлар ва муаммоларни очиқ ва конструктив муҳокама қилиш учун асосий элемент ҳисобланади.
Мен Термиз мулоқоти ва бошқа шу каби ташаббусларнинг давом этишини интиқлик билан кутаман ҳамда Ўзбекистон очиқ фикр алмашиш учун шундай мазмунли платформа яратаётганини муҳим деб биламан.