Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Сабине Махл: Ўзбекистон Президенти ислоҳотларининг асосий ғояси – инсон, фуқарони барча давлат жараёнлари марказига қўйишдир

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Сабине Махл: Ўзбекистон Президенти ислоҳотларининг асосий ғояси – инсон, фуқарони барча давлат жараёнлари марказига қўйишдир

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Махл "Дунё" АА учун интервьюсида Самарқандда бўлиб ўтган БМТнинг Давлат хизматлари форумининг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Самарқанддек, ҳайратланарли гўзал шаҳарда бўлиш катта бахт ва шарафдир. Марказий Осиёда илк бор БМТнинг Давлат хизмати форуми ўтказилмоқда ва бу ерда шундай кенг халқаро вакиллик – вазирлар, экспертлар, давлат хизматчилари ягона мақсад – давлат бошқарувини такомиллаштириш билан бирлашганини кўриш жуда қувонарли.

Форум аллақачон расман очилган ва Ўзбекистоннинг ислоҳотлар дастурини тақдим этиши менда катта таассурот қолдирди. Ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири – давлат хизматини савияга асосланган тизимга айлантириш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнига рақамли ечимларни фаол жорий этишдир. Бу Ўзбекистон қатъий бошлаган улкан ва илҳомлантирувчи йўл ҳисобланади.

Мамлакатда ишлаш давомида турли вилоятларда бўлиш имконига эга бўлдим. Қашқадарё, Қарши шаҳрида бўлиб, Давлат хизматлари маркази фаолияти билан шахсан танишдим. Бу давлат функциялари одамларга қанчалик яқинлашиб бораётганининг яққол мисоли бўлди. Фуқаролар ўнлаб турли муассасаларга мурожаат қилмасдан, барча хизматларни бир жойдан олишлари мумкин. Бундай ёндашув ислоҳотларнинг аҳоли эҳтиёжларига чинакам эътибор қаратилаётганидан далолат беради.

Форумда рақамли ҳукумат масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сунъий интеллект бизнинг замонамизнинг энг долзарб муаммоларидан бири ва айни пайтда имкониятларидир. Бир томондан, бу ҳаётни сезиларли даражада соддалаштириши ва давлат хизматлари самарадорлигини ошириши мумкин. Бошқа томондан, эса янги ахлоқий, ҳуқуқий ва бошқарув ёндашувларини ишлаб чиқишни талаб қилади. Киберхавфсизлик, алгоритмларнинг шаффофлиги, виртуал муҳитда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – буларнинг барчаси шошилинч халқаро мувофиқлаштиришни талаб қилади.

Шу ўринда, ўтган йил охирида бўлиб ўтган "Келажак саммити" натижаларини қайд этиш муҳим. Унда давлатлар сунъий интеллектни глобал тартибга солишсиз ривожлантириш мумкин эмас, деган умумий фикрга келди. Бугун Самарқандда ўнлаб мамлакатлар вакиллари сунъий интеллект янги таҳдидлар яратмасдан жамиятга қандай хизмат қилиши мумкинлигини таҳлил қилаётган бу масала муҳокама қилинмоқда.

Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини алоҳида таъкидлаш жоиз. Унинг асосий ғояси барча давлат жараёнлари марказига шахсни, фуқарони қўйишдир. Бу бошқарув, хизматлар кўрсатиш ва ижтимоий ҳимоя тизимига тааллуқлидир. Бундай ёндашув БМТнинг адолат, қулайлик ва иштирок этиш тамойиллари асосида давлат институтларини ривожлантириш каби фалсафасига жуда мос келади.

Ўзбекистон глобал мулоқот учун фаол майдонга айланмоқда. Сўнгги пайтларда бу ерда кўплаб халқаро тадбирлар, жумладан, иқлим ўзгаришига бағишланган анжуманлар ўтказилмоқда. Рақамлаштириш бу барча ташаббуслар учун бирлаштирувчи мавзуга айланди ва биз БМТ томонидан замонавий ечимларни илгари суришда мамлакат раҳбариятини қўллаб-қувватлаймиз.

Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлат хизмати тизимидаги ўзгаришлар билан бир қаторда, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, хусусан, Миллий агентлик, шунингдек, жойларда аҳоли билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган ноёб маҳалла институти тизимини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Ҳудудларга тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда, бу жуда муҳим. Тараққиёт фақат пойтахтда тўпланган эмас, балки бутун мамлакат ҳудудини қамраб олади. Энг муҳими, ҳар бир ислоҳот инсон ҳаёти учун реал натижалар беришига интилишдир. Чунки, охир-оқибат, биз қилаётган ҳар бир иш инсон манфаатига қаратилган бўлиши керак. Ўзбекистон ушбу тамойилга жиддий содиқлигини намойиш этади ва бу ҳурматга лойиқ.