САМАРҚАНДДАГИ КОНФЕРЕНЦИЯ ЯКУНИГА ЕТДИ: МИРЗИЁЕВНИНГ ТАКЛИФЛАРИ БУТУН ДУНЁ МУҲОКАМАСИДА
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

10–11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 11 ноябрь куни конференция ишига якун ясалди.
Унда 500 дан зиёд хорижий иштирокчилар — сиёсатчилар, халқаро ташкилотлар, элчихоналар, дипломатик корпус вакиллари ва 12 давлатдан 40 дан ортиқ ОАВ ходимлари, 100 дан ортиқ маҳаллий ОАВлар вакиллари қатнашди.
Халқаро конференция сўнггида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман, БМТ Наркотик моддалар ва жиноятчилик бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий Вакили Ашита Миттал баёнот бердилар.
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида бундай кенг қамровли Халқаро конференция илк бор ташкил этилмоқда ва анжуман муваффақиятли даражада ўтди. Икки кун ичида бутун дунё ҳамжамиятининг эътибори Марказий Осиё минтақасига қаратилди ва бу тарихда биринчи бор кузатилаётган воқеликдир.
Халқаро конференцияда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан, халқаро
ташкилотларидан 70 дан зиёд маърузачи нутқ сўзлади. 20 дан ортиқ Осиё мамлакатларининг делегациялари иштирок этди. Бир қатор ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро конференция очилиш маросимидаги нутқида таҳдид ва мавжуд хавфни “ташқи” ва “ўзганики” сифатида ажратиш ғоясидан воз кечиш кераклигини алоҳида таъкидлади. Ушбу фикр конференция иштирокчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлди ва қўллаб-қувватланди. Билдирилган таклифлар эса сиёсатчилар томонидан юқори баҳоланмоқда”, дейди Абдулазиз Камилов.
“Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция ўз ишини якунлади.
ИА "Жахон"