Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми ўз ишини бошлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Самарқандда давлат бошқаруви соҳасидаги энг йирик халқаро тадбирлардан бири – БМТ Давлат хизмати форуми (UN Public Service Forum 2025) ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA) Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур нуфузли тадбирга Ўзбекистон илк бор мезбонлик қилмоқда.
Форум 23-25 июнь кунлари бўлиб ўтади ва унда Европа, Осиё, Африка ҳамда Лотин Америкасининг ўнлаб мамлакатларидан вазирлар, давлат органлари, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар, фуқаролик сектори ва бизнес вакилларидан иборат рекорд даражадаги иштирокчилар сони қайд этилиши кутилмоқда.
Анжуман – "2030 йилгача беш йил: барқарор келажак учун давлат хизматларини тақдим этишни жадаллаштириш" асосий мавзусида ташкил этилди.
Форум дастуридан ялпи мажлислар, мавзуга оид мунозаралар, муваффақиятли амалиётлар тақдимотлари ва давлат бошқарувидаги янги ёндашувларга бағишланган стратегик музокаралар ўрин олган.
2003 йилдан буён ушбу форум АҚШ, Австрия, Танзания, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда бўлиб ўтган. 2025 йилда эса Самарқанд давлат хизмати келажаги ҳақидаги глобал мулоқот учун янги марказига айланиши кутилмоқда.