САНКТ-ПЕТЕРБУРГДА ЎЗБЕКИСТОН БОШ КОНСУЛХОНАСИ РАСМАН ОЧИЛДИ
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
2018-йилнинг 14-март куни Санкт-Петербург шаҳрида (Россия) Ўзбекистон Бош консулхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари В.Запевалов, шаҳар Ташқи алоқалар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи С.Марков, Ленинград вилояти Ташқи алоқалар қўмитаси раиси А.Минин, ўзбек диаспорасининг вакиллари ва журналистлар иштирок этишди.
Маросимда нутқ сўзлаганлар Бош консулхона очилгани чет элдаги юртдошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек Ўзбекистоннинг Россия минтақалари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим қадам эканлигини таъкидладилар.
“Шаҳримиз ҳукумати Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратмоқда”, – дейди Санкт-Петербург шаҳрининг ҳокими Георги Полтавченко ўз табригида. – “Биз ҳамкорликни кенгайтириш, ташрифларни ташкил этишга ўзаро интилишни ва бошқа кўплаб икки томон учун ҳам манфаатли лойиҳаларни юқори баҳолаймиз”.
Ўзбекистон Бош консулхонаси қуйидаги манзилда жойлашган: Россия Федерацияси, Санкт-Петербург шаҳри, 4-Красноармейская кўчаси, 4А уй.
Телефон: + 7-965-751-20-71, Telegram, Whatsapp, Viber, Imo орқали боғланиш учун рақам: +998-90-994-27-47.