Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифи ва Ўзбекистон-Саудия кўп томонлама ҳамкорлиги ҳақида ёзмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифи ва Ўзбекистон-Саудия кўп томонлама ҳамкорлиги ҳақида ёзмоқда

Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 август куни бошланган Подшоҳликка давлат ташрифи воқеаларини тезкорлик билан ёритмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистон Президенти Мадинага Муҳаммад Пайғамбар Алайҳиссалом хотирасига ҳурмат бажо келтириш ва у кишининг масжидини зиёрат қилиш учун келди”, деб хабар қилди «Arab News» газетаси вебсайти.

Нашр, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарини шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда Мадина вилояти губернатори вазифасини бажарувчи шаҳзода Сауд бин Ҳолид Ол Файсал ва бошқа расмий шахслар кутиб олгани ҳақида ёзган.

Подшоҳликнинг етакчи оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Президентининг давлат ташрифи муносабати билан икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган туркум материаллар эълон қилинмоқда.

«Okaz» электрон газетасининг ёзишича, Ар-Риёд ва Тошкент ўртасидаги муносабатлар 1991 йилда, Подшоҳлик Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган пайтдан бошланган.

“Ўзбекистон ва Саудия Арабистони сиёсий, иқтисодий, савдо, инвестициялар ва технологик соҳаларда, ёшлар ишлари ва спорт бўйича, инвестицияларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, икки томонлама солиққа тортишдан қочиш тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатлар асосида ўзаро ҳамкорлик қилмоқда ва алоқаларни мустаҳкамламоқда. 1993 йилдан бошлаб Саудия тараққиёт жамғармаси Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда ривожланиш кредитлари ажратмоқда. Улардан энг сўнггиси Қорақалпоғистонда замонавий қишлоқ уй-жой қуриш лойиҳасини молиялаштиришга йўналтирилди”.

Мақолада томонлар иқтисодий мазмунда имзоланган келишувлар асосида иқтисодий, савдо ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани қайд этилган. Айни пайтда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро сармоя оқимини кўпайтириш орқали қатор соҳаларда иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга интилмоқда.

“Икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш Ўзбекистондаги сармоявий муҳитни, икки мамлакатда бизнес соҳаси учун яратилган имкониятларни яқинроқ тушунишга, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ва сармоявий лойиҳалар ҳажмини оширишга, шунингдек, савдо ва инвестиция тизимларини рағбатлантириш бўйича тажриба алмашишни кенгайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий очиқлик ва савдо айирбошлашнинг ўсиши Ўзбекистоннинг энергетика, саноат ва туризм каби қатор муҳим тармоқларга Саудия Арабистони ва халқаро сармояларни жалб қилишга тайёрлигини оширмоқда”, дейилади мақолада.

“Acwa Power Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан Қорақалпоғистонда 1500 МВт қувватга эга шамол энергетикаси лойиҳаси бўйича шартнома имзолаш маросимини эълон қилди, - дея хабар тарқатди “Аркам” электрон газетаси. - Компания баёнотида келишув қиймати 2,4 миллиард долларга баҳолангани қайд этилган. Лойиҳа 2023 йил охиригача молиявий жиҳатдан таъминланиши ва 2026 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ фойдаланишга топширилиши кутилмоқда”.

Муаллиф янги лойиҳа қуввати заводга қарийб 1,65 миллионта уй-жойнинг энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш, шу билан бирга ҳар йили 2,4 миллион тоннага яқин углерод чиқиндиларини камайтириш имконини беришига эътибор қаратган.

“Сўнгги беш йилда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони капитали иштирокидаги компаниялари сони 9 тадан 38 тага етди. Улардан 19 таси хусусий, қолган ярми қўшма корхоналардир. Икки давлат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Подшоҳликка ташрифи доирасида 12 та янги шартнома имзолаш орқали алоқаларни янада мустаҳкамлайди”, деб ёзади Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи сайти.

“Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, унда томонлар кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўллари, шунингдек, “яшил” иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва рақамлаштириш, инновациялар, кичик бизнес ва тадбиркорлик масалаларини муҳокама қилади. Учрашув якунлари бўйича энергетика, телекоммуникациялар, қишлоқ хўжалиги, кимё ва нефть-кимё саноати, шунингдек, маданият, спорт ва таълим соҳаларида янги шартномалар имзоланади.

Подшоҳлик энергетика инфратузилмасининг энг йирик хорижий сармоядорларидан бирига ва Ўзбекистондаги “яшил” энергетика лойиҳаларини ишлаб чиқувчи энг йирик ҳамкорлардан бирига айланмоқда”, деб таъкидлаган веб-нашр.

“Ар-Риёд” газетаси “Ўзбекистоннинг ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасида илғор ташаббуслари” сарлавҳаси остида мақола эълон қилди.

“Ўзбекистонда сўнгги йилларда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт соҳасида эришилаётган муваффақиятлар ахборот-коммуникация йўналишида замонавий технологияларни кенг қўллаш бўйича олиб борилаётган сиёсат билан бевосита боғлиқ, - деб ёзган мақола муаллифи. – Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, иқтисодиётни ривожлантириш ва ижтимоий соҳани такомиллаштириш билан боғлиқ барча йўналишларда ахборот технологиялари тизими самарали интеграциялашувнинг ёрқин намунасидир”.

Материалда ахборот технологиялари соҳасидаги инновациялар Президент Шавкат Мирзиёев сиёсий курсининг муҳим таркибий қисмига айлангани қайд этилган. Бу йўлнинг кўп жабҳаларида давлатимиз раҳбарининг ахборот соҳасидаги илғор ташаббуслари, замонавий ахборот технологиялари таклиф этаётган ечимлардан кенг фойдаланишга тайёрлиги ва эътибори намоён бўлаётганига эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Президентининг ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ташаббуслари ахборот технологияларини миллий, минтақавий ва жаҳон миқёсида ривожлантиришнинг муҳим двигателига айланди. Ушбу ташаббусларнинг аҳамияти ва самарадорлиги туфайли улар етакчи халқаро ташкилотларнинг замонавий кун тартибидан жой олмоқда ва барча томонлар учун мақбул бўлган мувофиқлаштирувчи қарорларни тайёрлаш ва қабул қилишда халқаро ҳамжамият таянадиган асосни ташкил этмоқда.

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг ахборот технологиялари соҳасидаги жаҳон миқёсида эътироф ва қўллаб-қувватлашга сазовор бўлган энг муҳим ташаббуслари қаторига 2020 йил 10 ноябрь куни бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида илгари сурилган таклиф ҳам киради. Ўзбекистон раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш, аҳолини ўқитиш ва илғор ўқув дастурлари асосида тажрибага эга мутахассисларни тайёрлашга қаратилган рақамли билимларни ривожлантириш бўйича ШҲТнинг махсус дастурини тайёрлаш зарурлигини таъкидлади”, деб маълум қилган муаллиф.

Мақолада Ўзбекистон БМТнинг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги кўп томонлама саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётганига алоҳида эътибор қаратилган. Тошкент БМТ томонидан тузилган иккита экспертлар гуруҳи – БМТнинг 2021-2025 йилларда АКТ-технологияларидан фойдаланиш хавфсизлиги бўйича очиқ таркибдаги ишчи гуруҳи ҳамда Ҳукуматлараро экспертлар қўмитаси томонидан ишни давом эттириш зарур, деб ҳисоблайди, деб таъкидланган.

“Ўзбекистон қисқа тарихий даврда рақамлаштириш ва информатика соҳасида минтақавий етакчига айланди ва шу маънода ахборот технологиялари йўналишида янги трансчегаравий лойиҳаларни амалга ошириш, ахборот-коммуникация технологияларидан нотўғри фойдаланиш хавфини камайтиришда халқаро ҳамкорлик учун очиқ мамлакатдир”, деб таъкидлайди “Ар-Риёд” газетаси.

“Дунё” АА