Сенат қўмитасида халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар дастлабки тартибда муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мажлисда Сенатнинг навбатдаги йигирма учинчи ялпи мажлисида кўриб чиқиш назарда тутилган масалалар дастлабки тартибда муҳокама этилди.
«Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сонли Конвенциясини (Женева, 1988 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги, «МДҲ иштирокчи-давлатларининг сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга чек қўйиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги Битимни (Минск, 2021 йил 28 май) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги масала шулар жумласидан.
Сенаторлар «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси якунлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини ҳам кўриб чиқди.
Мажлисда ХМТнинг 167-сонли Конвенциясининг асосий мақсади қурилиш соҳасида жароҳат олиш, касб касалликларига чалиниш ва ҳалок бўлиш ҳолатларининг олдини олиш учун меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини доимий равишда такомиллаштиришдан иборат экани таъкидланди.
Конвенциянинг аксарият норма ва қоидалари миллий қонунчиликка жорий этилгани алоҳида қайд этилди.
Сенаторларнинг фикрича, ХМТнинг мазкур Конвенциясининг ратификация қилиниши миллий қонунчиликни такомиллаштиришга, қурилиш соҳасида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича халқаро стандартларни самарали жорий этишга хизмат қилади.
Сенат қўмитаси аъзолари МДҲ иштирокчи-давлатларининг сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлардан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга чек қўйиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги Битимнини ратификация қилиш қонунини ҳам атрофлича муҳокама қилди.
Битимнинг мақсади сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлар ёпиштирилган товарларни ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг, шунингдек, бундай товарларни МДҲ мамлакатлари давлат чегаралари орқали олиб ўтишнинг олдини олиш, аниқлаш ва бунга чек қўйиш бўйича ҳамкорлик қилиш имконини берадиган шарт-шароитларни яратиш экани қайд этилди.
Томонлар мазкур Битим доирасида ваколатли органлар томонидан аниқланган сохта товар белгилари ва географик кўрсаткичлар ёпиштирилган товарларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатларига оид масалаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича мунтазам равишда ахборот алмашиши таъкидланди.
Битимнинг ратификация қилиниши билан тегишли давлат идораларига ҳуқуқий ҳимоя ва божхона назорати бўйича қўшимча вазифа ва функциялар юклайди. Ҳужжат МДҲ давлатлари тегишли органларининг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришни кучайтиришга, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашади.
Бундан ташқари, сенаторлар Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқдилар.
Мажлис якунлари бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
/«Дунё» АА/.