Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Сенат: давлат дастури лойиҳасида экологик ҳолатни яхшилаш масаласи ўрин олгани катта аҳамиятга эга

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Сенат: давлат дастури лойиҳасида экологик ҳолатни яхшилаш масаласи ўрин олгани катта аҳамиятга эга

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қўмита раиси Анвар Тўйчиев давлат дастури “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган ислоҳотларни самарали амалга оширишга қаратилганини таъкидлади.

Дастурда халқимиз фаровонлигига эришиш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларига асосланган иқтисодий ўсиш, экологик ҳолатни яхшилаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилгани катта аҳамиятга эга.

Лойиҳада экологик барқарорликка эришиш, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш, тармоқ ва соҳаларнинг уйғун “яшил трансформация”сини амалга ошириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг яшаш сифатини яхшилаш ва иқтисодий ўсишнинг янги, “яшил ривожланиш” моделига ўтиш бўйича кўплаб муҳим вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Хусусан, экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт экиш ва республикада яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш, 1 минг 984 та яшил боғ барпо этиш, 112 та йирик саноат корхонаси томонидан ўз ва туташ ҳудудларида уч йил давомида 30 миллион туп кўчатдан иборат “яшил белбоғ”лар барпо этиш кўзда тутилган.

Республикада экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш юзасидан 14 та ҳудудда экологик тоза ҳудуд режимини жорий қилиш белгиланмоқда.

“Яшил энергия” технологияларини кенг жорий қилиш доирасида насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтириш, энергия тежамкор қурилмалар ўрнатиш, насос станцияларини модернизация қилиш, уларнинг йиллик электр энергияси истеъмолини 30 фоизга камайтириш назарда тутилмоқда.

Республикада ўрмон билан қопланган майдонларни 6,1 миллион гектарга, Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни 2,3 миллион гектарга етказиш ҳамда биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш юзасидан 2 миллион гектар ҳажмда табиий яйловлар ва пичанзор ўсимликларини геоботаник текширишни ҳар йили амалга ошириш белгиланмоқда.

Атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини 10,5 фоизга камайтириш ҳамда 249 та саноат корхонасида локал оқова тозалаш иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Сенаторлар томонидан бугунги кунда бутун дунёда долзарб бўлиб бораётган сув танқислигининг олдини олиш, сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш борасида дастур лойиҳасида белгиланган вазифалар муҳимлиги таъкидланди.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ерларнинг умумий майдонини 2 миллион гектаргача ҳамда сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг йиллик қувватини 300 минг гектарга етказиш назарда тутилган.

Қизғин муҳокама жараёнида сенаторлар, экспертлар ҳамда мутахассислар томонидан давлат дастури лойиҳасига бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.