Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Сенат: мурожаатларнинг аксариятини суд-ҳуқуқ, уй-жой билан боғлиқ масалалар ташкил этди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Сенат: мурожаатларнинг аксариятини суд-ҳуқуқ, уй-жой билан боғлиқ масалалар ташкил этди

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик масаласи юзасидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик масаласи Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди.

Салкам бир йил давом этган ўрганиш ва муҳокамалардан кейин қабул қилинган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун 2023 йил 12 апрелда кучга кирди.

Бу мазкур қўмитанинг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисобига бағишланган мажлисда қайд этилди.Қўмита масъуллигида ушбу амалиётни давом эттирган ҳолда жорий йилда ҳам иккита долзарб масала ўрганилаётгани таъкидланди.

2023 йилда асосий эътибор қонунчиликни такомиллаштириш билан бир қаторда аҳолини қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал қилиш ва уларга амалий кўмак бериш, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, қолаверса, жойларда сайёр қабуллар ташкил этишга қаратилди.

Назорат-таҳлил фаолияти ҳамда парламент назорати доирасида коррупцияга қарши курашиш, қонунлар ва давлат дастурларининг ижроси ўрганилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг суд ҳужжатлари ижросига доир фаолияти ўрганилиб, аниқланган камчиликлар тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида қўмита мажлисида муҳокама қилинди ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсия ҳамда таклифлар акс этган қарор қабул қилинди.

Шу билан бирга, бевосита қўмита назоратида Ички ишлар вазирлигига 122 нафар, Миллий гвардияга 18 нафар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 17 нафар, Солиқ қўмитасига 15 нафар, Соғлиқни сақлаш вазирлигига эса 4 нафар ходим суд қарорига мувофиқ ишга тикланишига эришилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг 2022 йилдаги фаолияти ўрганилиб, рейтинг баҳолаш ўтказилди ва натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси билан биргаликда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022 – 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан прокурор назорати ҳолати Тошкент вилояти мисолида ўрганилди.

Ўрганиш якунлари бўйича камчиликларни бартараф этиш юзасидан “Йўл харитаси” қабул қилинди ва парламент назорати ташкил этилди.

Қўмита томонидан қарийб 65 давлат органи ва ташкилотларининг аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ўрганилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсияларни назарда тутувчи қўмита қарори қабул қилинди.

Қўмита ўз фаолияти давомида аҳоли мурожаатлари, ҳудудларда фуқаролар манфаатлари билан боғлиқ масалалар, ижтимоий соҳадаги муаммоларга алоҳида эътибор қаратди.

Мурожаатларнинг аксарияти фуқаролар ўртасидаги низоли ҳолатлар, суд қарорларининг бажарилмаслиги, суд қарорлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан норозилик ҳамда уй-жой ва бошқа масалалар ҳисобланади.

Қўмита томонидан қатъий назорат олиб борилгани натижасида Мажбурий ижро бюроси томонидан 100 дан ортиқ мурожаатлар бўйича алимент пулларини ундириб беришга эришилди.
ЎзА