Сенат таклифи билан 5 мингдан зиёд муаммони ҳал қилишга 11 триллион сўм йўналтирилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Сенатнинг назорат-таҳлил фаолияти доирасида ижро ҳокимияти устидан парламент назоратининг янги механизмлари жорий қилинди.
Яъни, асосий эътибор ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига қаратилди. Сенат назорат билан чекланмасдан, у ёки бу йўналишдаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишда мутасадди вазирлик, идора ва ҳудудларга кўмаклашиш, биргаликда зарур чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Бу Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида алоҳида қайд этилди.
– Ўтган йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга кўмаклашиш бўйича инвестицияларни жалб қилиш, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларини ривожлантириш, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга қулай шарт-шароит яратиш ва шу каби қатор долзарб масалаларга устувор аҳамият қаратилди, – деди Сенат Раиси Танзила Норбоева. – Мазкур тамойил асосида Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм ҳамда водий вилоятларида, шунингдек, пойтахтнинг Яккасарой туманида алоҳида ўрганишлар ўтказилиб, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, алоҳида “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди.
Шу асосда олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар, мавжуд қийинчиликлар ва уларни бартараф этиш масалалари юзасидан ҳудудлардаги маҳаллий кенгашлар, ҳокимликлар, қолаверса республика вазирлик, идоралари билан доимий мулоқот қилинди.
Жойлардаги муаммоларга ечим топишда бюджет омилига, яъни, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир лойиҳаларнинг Давлат бюджети параметрлари ва мақсадли дастурларига киритилишига устувор аҳамият қаратилди.
Хусусан, Сенат таклифлари асосида 150 га яқин лойиҳага 2024 йилги Давлат бюджети доирасида қарийб 1 триллион сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.
Умуман, мазкур амалиёт доирасида 2020 йилдан буён Сенат таклифлари асосида жойлардаги 5 мингдан зиёд муаммоли масалани (мактаб, боғча, касалхона, сув, йўл ва ҳ.к.) ҳал қилишга жами 11 триллион сўмдан зиёд бюджет маблағлари йўналтирилди.
ЎзА