Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Сенатда спорт билан боғлиқ муаммолар ечимига эътибор қаратилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Сенатда спорт билан боғлиқ муаммолар ечимига эътибор қаратилди

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши билан ҳамкорликда навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонуннинг Навоий вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Дастлаб Навоий вилояти Спорт бошқармаси раҳбарининг қонун ижроси бўйича олиб борилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, вилоятда спорт таълими муассасаларида олимпия спорт турлари билан қарийб 12 минг нафар, паралимпия турлари билан 225 нафар, миллий спорт турлари билан қарийб 2 минг нафар, ноолимпия спорт турлари билан 2 минг 680 нафар, жами 17 мингга яқин спортчи шуғулланиб келмоқда. Шундан 4 минг 363 нафарини қизлар ташкил қилади.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мақсадида 2023 йилда маҳаллий бюджетдан 2 миллиард 840 миллион сўм, республика бюджетидан 1 миллиард 876 миллион сўм маблағ ажратилган.

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига асосан миллий спорт турлари учун 570 миллион сўм йўналтирилган.

«Ҳар бир ислоҳот маҳалладан бошланиши керак» тамойили асосида 35 маҳаллада 39 спорт майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилган. Шунингдек, спорт мактабларига ўтган йилнинг ўзида 39 турдаги 2,6 миллиард сўмлик 2 минг 252 дона спорт жиҳозлари етказилган.

2023 йил давомида 5 минг 127 оммавий спорт тадбири ўтказилиб, уларда 378 минг 129 нафар (126 минг 344 нафари аёллар) аҳоли иштирок этган. Шундан қарийб 200 минг нафарини, яъни 54 фоизини ёшлар ташкил қилган.

Вилоятда пара спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, ногиронлиги бўлган 4,5 мингдан зиёд шахсдан спорт турларига қизиқиши юзасидан сўровномалар ўтказилган.

Сўровномада уларнинг 1 минг 283 нафари спортга қизиқиши борлигини билдирган. Натижада пара спорт тури бўйича олтита спорт секцияси ташкил этилиб, 225 нафар ёш қамраб олинган. Улар билан 28 нафар тренер машғулот олиб бормоқда.

Муҳокамалар жараёнида вилоятда амалга оширилган ишлар билан бирга «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонун ижроси борасида айрим камчиликларга ҳам эътибор қаратилди.

Жумладан, қонун билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига жисмоний тарбия билан соғлиқни мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва ундан даволаш воситаси сифатида фойдаланиш, аҳолининг жисмоний жиҳатдан камол топиши ҳолати таҳлилини ўтказиш ва натижаси юзасидан тегишли давлат органларига таклифлар киритиш ваколати берилган.

Бироқ вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармаси томонидан бу борада таҳлиллар ўтказилмаган ва аҳолининг жисмоний жиҳатдан камол топиши бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилмаган.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги фармонида давлат органлари ва ташкилотларида ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифасини юклаш ва унинг базавий лавозим маошига 20 фоиз устама белгилаш қайд этилган. Лекин аксарият давлат ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағлар мавжуд эмаслиги сабабли мазкур вазифа ижроси таъминланмаган.

Қонунда маҳаллий ҳокимликлар томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши белгиланган бўлсада, бундай дастурлар қабул қилинмаган.

Хусусан, спорт мактабларининг ўсиш (ёки пасайиш) динамикаси, спорт турларидаги муаммо ва камчиликлар, тренерларнинг фаолиятини тизимли ва самарали йўлга қўйиш каби масалалар илмий жиҳатдан таҳлил этилмаган. Шунингдек, пара спорт турлари бўйича ўқув қўлланмалари ҳам етишмайди.

Спорт таълим муассасаларидаги тиббиёт ходимлари малака ошириш билан боғлиқ харажатларни ўз ҳисобидан қоплаб келмоқда.

Ўсмирлар ва ёшларнинг турли мусобақаларга бориши учун зарур бўлган хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни олдиндан тўлаб бериш амалиёти йўқ. Шу сабабли ушбу маблағлар спортчиларнинг ота-онаси ёки унинг тренери томонидан қоплаб берилмоқда. Оқибатда 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра қарийб 3,3 миллиард сўм қарздорлик юзага келган.

Вилоятдаги 374 умумтаълим мактабидан 100 тасида спорт заллари мавжуд эмас. Шунингдек, профессионал таълим муассасаларида спорт жиҳозлари етишмайди, айримларининг спорт заллари авария,ҳолатида.

Мажлисда сенаторлар томонидан юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш учун қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунни тубдан қайта кўриб чиқиш ва уни такомиллаштириш лозимлиги қайд этилди. Хусусан, уни янги тушунчалар билан тўлдириш, қонунда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг ваколатларини, спорт федерациялари ҳуқуқ ва мажбуриятларини, пуллик хизматларни, спорт соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни белгилаш, шунингдек, спортнинг сурдлимпиада махсус олимпия ва кўзи ожизлар спорти турлари бўйича янги нормалар киритиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Сенаторлар, вазирлик ва идоралар масъуллари, экспертлар, шунингдек, халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши аъзолари, спорт ташкилотлари раҳбарлари иштирок этган мажлис якунида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг қўшма қарори қабул қилинди.