ШҲТ Бош котиби Владимир Норов: Ташкилотга аъзо давлатлар сув ресурслари тақчиллиги билан боғлиқ таҳдидларнинг жиддийлигини яхши англайди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ШҲТ Бош котиби Владимир Норов 22 март — Бутунжаҳон сув ресурслари куни муносабати «ШҲТга аъзо давлатлар сув ресурслари тақчиллиги билан боғлиқ таҳдидларнинг жиддийлигини яхши англайди» сарлавҳали мақола ёзди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мақолада ушбу мавзунинг долзарблиги сув ресурсларининг танқислиги, хавфсиз сувдан фойдаланиш имкониятларининг чеклангани, аҳоли сонининг кўпайиши, қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг ўсиб бораётган эҳтиёжлари, иқлим ўзгариши таъсирининг кучайиши фонида глобал сув инқирозига қарши курашиш зарурияти билан бевосита боғлиқлиги таъкидланган.
«Сув ресурсларини муҳофаза қилиш масалалари ШҲТга аъзо давлатлар учун жуда долзарбдир, - деб ёзади ШҲТ Бош котиби. - Ташкилотнинг улкан ҳудудида қарийб 6 миллион дарё ва кўл мавжуд, «сув миноралари» ҳисобланган тоғ тизмалари майдони тахминан 12,5 миллион квадрат километрни ташкил этади, сув ресурсларининг умумий ҳажми деярли 10 миллион куб километга тенг. Табиат жараёнларида муҳим роль ўйнайдиган, чучук сув манбаи бўлиб хизмат қиладиган кўплаб музликлар мавжуд. Шу билан бирга, мутахассислар таъкидлашича, 21-асрнинг охирига келиб, инсоният Ҳимолай музликларининг учдан икки қисмидан кўпроғини йўқотиши мумкин. Худди шундай вазият Помир музликларида ҳам юзага келмоқда – Федченко номи билан юритиладиган узунлиги 75 километрдан ошадиган дунёдаги энг йирик континентал музликнинг эриш жараёни кузатилмоқда ва бу бугунги куннинг энг катта хавфларидан бирига айланган. Глобал исиш оқибатида Тяншандаги музликларнинг эриши тезлашмоқда».
Муаллиф сувнинг 80 фоизи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун фойдаланилиши ҳисобга олинса, тоза сув билан боғлиқ мураккаб ҳолат озиқ-овқат танқислигига олиб келиши мумкинлигини таъкидлайди. У ушбу муаммоларнинг ШҲТ мамлакатлари, айниқса, Орол денгизининг қуриши ва музликларнинг тезкор эриши туфайли аллақачон сув танқислигига дуч келаётган Марказий Осиё давлатлари учун муҳимлигини қайд этади.
«Шу билан бирга, олимлар музликларнинг интенсив равишда эриши сабабларидан бири сифатида Орол денгизи тубидан кўтарилаётган тузларнинг шамол билан музликларга етиб келаётганини ҳам айтмоқда, - дейилади мақолада. - Жаҳон банки мутахассисларига кўра, ШҲТ оиласининг кўплаб мамлакатлари қурғоқчиликка дуч келмоқда, бу давлатларда аҳолининг 52,6% қишлоқ жойларда яшайди».
Сиёсатшунос Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йилда ШҲТнинг Бишкекда бўлиб ўтган саммитида глобал миқёсга айланган ва миллионлаб одамлар ҳаётига, Марказий Осиё давлатларининг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган Орол денгизи фалокати оқибатларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақирганини эслатиб ўтган.
Муаллиф мақола хулосасида ШҲТнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ўн йилдан ошиқ фаолиятини таҳлил қилади ва ушбу соҳадаги ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини эътироф этади. «Буларнинг барчаси ташкилотга аъзо давлатлар экологик муаммоларга жиддий эътибор қаратаётганидан далолат беради. Муаммолар орасида сув ресурсларини муҳофаза қилиш масалалари муҳим ўрин тутади. Келгусида интеграция жараёнлари, экологик йўналишдаги ҳамкорлик ва ўзаро алоқалар мустаҳкамланиб борар экан, ШҲТга аъзо давлатлар сув ресурсларини самарали муҳофаза қилиш ва уларни ташкилот маконида барқарор бошқаришни таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади», - дейди ШҲТ Бош котиби.
/«Дунё» АА/.