Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ШҲТ туризм бозорида Ўзбекистоннинг рақобатбардошлиги ва афзалликлари

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ШҲТ туризм бозорида Ўзбекистоннинг рақобатбардошлиги ва афзалликлари

Ўзбекистон сўнгги йилларда халқаро туризм бозорида, хусусан, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ҳудудида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда. Мамлакатга 2025 йилнинг январь-июнь ойлари давомида 5,3 млн нафардан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюрди (ўсиш 111 %) ва 2,4 млрд доллар миқдорида туризм хизматлари экспорти (ўсиш 164 %) кўрсатилди.

ШҲТга аъзо давлатлар учун туризм нафақат иқтисодий ўсиш, балки маданий алмашинув ва дипломатик яқинлашувнинг ҳам муҳим воситаси ҳисобланади. Ўзбекистон мазкур ташкилот доирасида ўзининг бой маданий мероси, замонавий инфратузилмаси ва қулай визалар сиёсати орқали ажралиб туради.
Ўзбекистон тарихий объектларининг бойлиги билан ҳам ШҲТ ҳудудида рақобатбардош афзалликка эга. Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарлар ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига кирган бўлиб, улар сайёҳлар учун ўзига хос маданий магнитга айланган. Бу шаҳарларда юзлаб маданий ёдгорликлар, масжид ва мадрасалар, бозорлар ва ҳунармандчилик марказлари мавжуд бўлиб, сайёҳлар учун ноёб тажриба тақдим этади.
Мамлакатда 2025 йилнинг биринчи ярмида 60 та янги меҳмонхона, 287 та оилавий меҳмон уйлари, 146 та хостел ва 24 та бошқа жойлаштириш воситалари жами 517 та янги жойлаштириш воситалари (12,8 минг ўрин) ташкил этилди. Натижада меҳмонхона ва жойлаштириш воситалари сони 6448 тага етиб, ўринлар сони 170 мингтадан ошди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон жаҳон меҳмонхона брендлари билан ҳам фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Hilton, Intercontinental, Bentley, Bill Wyndham & Co ва Azimut каби йирик меҳмонхона тармоқлари мамлакатнинг турли ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда. Бу нафақат хизмат кўрсатиш сифатига, балки халқаро ишончга ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Шунингдек, туристлар учун хизмат кўрсатувчи 368 та янги туристик ташкилот ва турагентлар фаолияти йўлга қўйилиши натижасида уларнинг сони 4052 тага етди. Республика бўйлаб 3415 та гид-экскурсоводлар фаолият олиб бормоқда, жорий йилнинг январь-июнь ойлари мобайнида 215 та гид-экскурсоводлар тайёрланди. Бу ўзгаришлар нафақат туризм хизматларининг сифатини оширди, балки меҳмонлар учун қулайлик даражасини ҳам кескин яхшилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон визасиз режимлар борасида ҳам минтақада етакчи давлатлардан бирига айланган. Ҳозирда 90 дан ортиқ давлат фуқаролари визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлиб, яна 56 давлат фуқаролари электрон виза орқали мамлакатга ташриф буюришлари мумкин. Бу туризм оқимини оширишда ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Бунинг барчаси ўз навбатида Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кескин ўсишига олиб келди. Жумладан, жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида ШҲТга аъзо давлатлардан 4,3 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди. Бу эса мамлакатга ташриф буюрган сайёҳларни умумий сонидан 80 фоизини ташкил этади.
Шу билан бирга, “World Media Group” ва “Blue Sky”, “Sky one”, “Wanderlust”, “Euronews”, “BBC”, “National Geographic”, “CNN” “Travel Tomorrow”, “Warner Bros. Discovery”, “Saga travel Group” халқаро медиакорпорациялари, шунингдек, “Ctrip.com”, “Holiday factory”, “Voyage Prive” онлайн саёҳат платформаси каби бир қатор хорижий ташкилотлар ва телевидениелар билан шартномалар асосида халқаро миқёсда мамлакатимиз имиджи илгари сурилди.
2024 йилда дунёнинг етакчи 19 та мамлакатида бўлиб ўтган 22 та халқаро ярмаркаларда Ўзбекистоннинг миллий туризм стенди билан иштирок этилди. Хусусан, ШҲТ минтақасида кўплаб туристик ташаббуслар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Хитойда Ўзбекистон туризм йили” доирасида 20 тадан ортиқ провинцияларда туризм тақдимотлари, сайёҳлик кўргазмаларида иштирок этилди. 500 дан ортиқ Б2Б учрашувлар ўтказилди, хитойлик сайёҳларни юртимизга жўнатиш бўйича 44 та битим имзоланди.
Иқтисодий нуқтаи назардан, туризм Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим роль ўйнайди. 2024 йил давомида 2,8 млрд. долларлик 591 та лойиҳалар амалга оширилиб 19 428 та янги иш ўринлари яратилди. Ҳукумат 2025 йил учун янада катта мақсадларни белгилаган: 11 миллион хорижий сайёҳ, 3,8 миллиард долларлик туризм даромади ва 50 мингта қўшимча иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Шунингдек, мамлакат “Туризм-2040” стратегияси доирасида узоқ муддатли режаларни амалга оширмоқда. Бу стратегияда барқарор туризм, экологик саёҳатлар, маҳаллий жамоаларни жалб этиш, инфратузилмани кенгайтириш ва рақамли технологияларни жорий этиш каби йўналишлар назарда тутилган.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг ШҲТ туризм бозоридаги рақобатбардошлиги бир неча омиллар билан таъминланмоқда: бой тарихий ва маданий мерос, замонавий инфратузилма, фаол халқаро маркетинг, қулай визалар сиёсати ва барқарор иқтисодий сиёсат. Бу омиллар мамлакатни нафақат минтақавий, балки глобал туризм бозорида ҳам муҳим ўйинчига айлантирмоқда.

Умид Шадиев,
Туризм қўмитаси раиси