Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ОДАМЛАРНИНГ ТАЛАБ ВА ИСТАКЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚЛАР БЕРДИ

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ОДАМЛАРНИНГ ТАЛАБ ВА ИСТАКЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚЛАР БЕРДИ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хатирчи туманида Навоий вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари вилоятда 2017 йилда бажарилган ишлар, жорий йилда амалга ошириладиган истиқболли режалар ҳақида маъруза қилди.

Навоий вилояти бой табиий ресурсларга, улкан иқтисодий салоҳиятга эга. Бу бойликни халқимиз манфаати йўлида ишлатиш, янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, деди давлатимиз раҳбари.

Хусусан, Навоий кон-металлургия комбинатида қиймати 3 миллиард доллар бўлган 27 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилган. Мазкур лойиҳалар натижасида 2026 йилга бориб комбинатнинг ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга ошади, 30 мингдан ортиқ қўшимча иш ўрни яратилади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Вилоятда пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш тўлиқ кластер усулига ўтмоқда. Фермер ва тадбиркорларнинг даромади ошиб, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда.

Одамларнинг дунёқараши, меҳнатга муносабати ўзгармоқда. Дунёқарашни нима ўзгартиради – илм, даромад, манфаат, деди Шавкат Мирзиёев.

Шундай кластерлар намунаси асосида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган кластерлар ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Сув тежайдиган технологиялар асосида мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш, яйловларда қоракўлчилик ва эчкичиликни ривожлантириш, Нуротада пистачиликка ихтисослашган ўрмон хўжалиги ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари Навоий вилоятида фойдалинилмаётган имкониятларни таҳлил қилиб, уларни ишга солиш орқали одамларни иш билан таъминлаш, молиялаштириш базасини кенгайтириш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади. Хорижий инвестицияларни жалб этиш, имортни қисқартириш ва экспортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоятни ижтимоий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш, кўп қаватли уй-жойлар қуриш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги долзарб масалалар ҳал этилди. Хусусан, арзон уй-жойлар қуриш ўтган йилгига нисбатан икки баробар ошириладиган, вилоят соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва шифохоналарни жиҳозлаш учун 4,5 миллион доллар маблағ ажратиладиган бўлди. Кам таъминланган оилалар тўйларини давлат томонидан ихчам тарзда ўтказиб берувчи жамғарма ташкил этилиши маълум қилинди.

Видеоалоқа орқали бошқа туман ва шаҳарлардаги одамлар билан мулоқот қилинди. Давлатимиз раҳбари уларнинг талаб ва истакларини бажариш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Навоий вилоятининг меҳнаткаш аҳолиси белгиланган ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб, ҳар томонлама ривож топишига ишонч билдирилди.
Президентимизнинг Навоий вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.

www.prezident.uz