Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти саноат салоҳияти билан танишди

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти саноат салоҳияти билан танишди

“Сирдарё мега люкс” қўшма корхонаси ҳудудида вилоятда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси ва саноатни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Сирдарё вилоятининг географик жойлашуви ҳудуднинг саноат, логистика имкониятларини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, чет элдаги ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлашда катта қулайлик яратади. Вилоятда хорижий компаниялар иштирокидаги 90 корхона фаолият юритмоқда. Улар томонидан замонавий логистика марказлари ташкил этиш, Led лампочкалари, лифт ва эскалаторлар, қурилиш учун металл конструкциялар ишлаб чиқариш, чарм, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш, фармацевтика соҳаларида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

2018-2019 йилларда вилоятга жалб қилинадиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар самарасида кимё, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, енгил саноат ва бошқа тармоқларда қатор истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилади. Маълумотларга кўра, ушбу йўналишдаги 203 лойиҳа амалга оширилиши натижасида 14,6 минг янги иш ўрни яратилади.

Давлатимиз раҳбари дастлаб “Идеал аср” корхонасининг босим остида ишлайдиган ускуна ва махсус техникаларини кўздан кечирди. Мазкур сиғимлар суюлтирилган газни сақлаш ва ташишга мўлжалланган бўлиб, чекка ҳудудлар аҳолисини табиий газ билан таъминлашда катта қулайлик яратади.

Президентимиз мазкур сиғимларни кўп қаватли уйлар, савдо марказлари қуриш лойиҳаларига киритиш кераклигини, бу катта иқтисодий тежамкорлик келтиришини таъкидлади.

Гулистон шаҳрида жойлашган “Modern lift systems” МЧЖда энг замонавий ва энерготежамкор технологик ускуналар билан жиҳозланган лифт ва эскалатор ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.Ушбу лойиҳа аввало вилоятларда қурилаётган кўп қаватли уйларни лифтлар билан таъминлаш имконини беради. Йилига 500 дона лифт ва 300 дона эскалатор ишлаб чиқариш қувватига эга корхона маҳсулотларининг бир қисми ички бозор талабларини қондирса,35 фоизи экспортга йўналтирилади.

Янгиер шаҳар кичик саноат зонаси ҳудудида “Баҳромжон Нур савдо” хусусий корхонаси 2010 йили ташкил этилган. Асосан лок-бўёқ ва қуруқ сувоқ материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада янги маҳсулот турларини ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилдан корхонада 30 турдаги красовкалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бугунги кунда корхонада 163 ишчи меҳнат қилмоқда.

Шу пайтгача аёллар ва эркаклар красовкалари асосан четдан келтириларди. “Баҳромжон Нур савдо” хусусий корхонасининг маҳсулотлари импорт ўрнини қоплаш ва экспорт қилиш имконини беради.

– Мен иккита ишчи ўрни яратган тадбиркорни елкамда кўтаришга тайёрман, деганман. Мана шундай корхоналарни ташкил этиб, 100-200 та ишчи ўрни яратаётган юртдошларимиз мамлакатимизга катта фойда келтирмоқда, шу билан бирга ички бозоримизни эгалламоқда. Ушбу лойиҳани кенгайтириш, маҳсулотга кетаётган материалларни тўлиқ ўзимизга ишлаб чиқаришга эришиш керак. Бунинг учун тадбиркорга кўмак бериш, зарур маблағлар таъминлаш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз “Crocus Uz compozite”корхонасида маҳаллий хом ашё, яъни шиша пахта, кварц қуми ва эфир мойидан ишлаб чиқарилаётган лоток ва трубаларнинг афзаллигига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу маҳсулотлар бетонга қараганда анча чидамли, камхаражат ва узоқ муддат фойдаланиш мумкин.

– Бундай маҳсулотлар нафақат Сирдарё вилояти, балки бутун мамлакатимиз учун жуда фойдали. Сув исрофгарчилигини камайтириш, қишлоқ хўжалигида даромадни оширишда соҳага бундай инновацион ёндашувларнинг аҳамияти катта. Ушбу маҳсулотларни фермер ва деҳқонларга кенг тарғиб этиш керак, – деди давлатимиз раҳбари.

Боёвут туманида “Maker International Uzbekistan” корхонаси томонидан гулижавҳар (бархатец) гули етиштириш ҳисобига табиий дори экстрактини олиш йўлга қўйилади. Бунинг учун минг гектар ер ажратиш режалаштирилган. Ушбу майдонда 30 минг тонна гул етиштириш, ундан 300 тонна экстракт олиш мумкин. Гул пояси чорва моллари учун озуқа бўлади.

Лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 10 миллион долларлик дори воситалари ишлаб чиқарилади, 200 киши доимий, мингдан зиёд киши мавсумий иш билан таъминланади. Лойиҳанинг афзаллиги, табиий дори экстрактининг бозори бор. Хитойдан ташқари АҚШ, Испания, Мексика ва Европа давлатларига экспорт қилиш режалаштирилган. Бу юртимизга валюта тушумини кўпайтиришга хизмат қилади.

Гулижавҳар бир йиллик ўсимлик бўлиб, апрелда экилади. Июль ойи ўрталаридан бошлаб гул беришни бошлайди. Йилига беш марта гуллайди. 20 сентябрда охирги гуллари териб олинади. Бир гектаридан 5 минг долларгача фойда олиш мумкин. Ушбу ўсимликдан олинган экстракт иммун тизимини мустаҳкамлайди, қон босимини пасайтирувчи хусусиятга эга. Бундан ташқари, вирусларга қарши курашувчан бўлгани боис жуда ҳам фойдали. Таркибида лютейн моддаси кўп бўлгани учун асосан кўз нурини яхшилаш учун кенг қўлланилади. Ўсимлик серқуёш ҳудудларда, намгарчилиги паст ерларда яхши ўсади. Унча кўп эътибор талаб қилмайди, тупроққа талабчан бўлмагани учун етириштириш осон ва қулай.

Корхона ташаббускорлари яримтайёр маҳсулот билан чекланиб қолмай, келгусида тайёр дори воситалари ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

Президентимиз гулижавҳар ўсимлиги экиладиган майдонларни 2 минг гектарга кенгайтириш, келгуси йилларда бошқа вилоятлар ҳисобига 5 минг гектарга етказиш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш бўйича тегишли топшириқлар берди.

Тақдимот чоғида Президентимизга Сирдарё вилоятидаги “Peng Sheng” мажмуаси таркибидаги “AWP” қўшма корхонасида сув жиҳозлари, жез ва латундан дастаклар, фитинглар, катта ҳажмдаги керамик плиталар, эшик қулфлари ишлаб чиқариш каби қатор янги лойиҳалар намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев кўпроқ янги иш ўринлари ташкил этиш, маҳаллий хомашё асосида маҳсулот ишлаб чиқаришга кўпроқ хорижий инвестицияларини жалб қилиш бўйича топшириқлар берди.

ЎзА