Шавкат Мирзиёев янги самолётни кўздан кечирди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтондан қайтиб, Тошкент халқаро аэропортида янги Боинг-787 самолётини кўздан кечирди.
Dreamliner, яъни «орзу лайнери» деб номланувчи ушбу ҳаво кемаси 14 минг километрга тўхтовсиз уча олади. 270 йўловчи ўрнига эга. Самолёт борти композит материаллардан тайёрлангани ёқилғи тежамкорликни таъминлайди. «Ақлли» технологиялар, салондаги камфорт йўловчиларга замонавий қулайлик яратади.
Маълумки, илгари 2 та шундай самолёт сотиб олинган эди. Президентимизнинг жорий йил февраль ойидаги топшириғига мувофиқ, жуда қисқа вақтда яна битта Dreamliner харид қилинди. Давлатимиз раҳбарининг АҚШга расмий ташрифи якунида ушбу ҳаво кемаси юртимизга олиб келинди.
Шавкат Мирзиёев ушбу авиалайнерни кўздан кечирди, хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар билан танишди. Миллий авиакомпания орқали қатновчи йўловчиларни кўпайтириш, одамларга қулайликларни ошириш зарурлигини таъкидлади.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари”дан маълум қилишларича, куни кеча Вашингтон шаҳрида миллий авиакомпания билан АҚШнинг “Боинг” компанияси ўртасида битим имзоланган. 2019 йилда иккита, 2020 йилда яна битта Dreamliner олиб келинади.