Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Шошилинч тиббий ёрдам тизими: Халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
Шошилинч тиббий ёрдам тизими: Халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

Пойтахтимизда аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш борасида жаҳон тиббиёти ва илм-фан тизимидаги янги технологияларни ўзлаштиришга бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз олимлари, шифокорлар билан бир қаторда, Туркиядан келган етакчи мутахассислар ҳам иштирок этди.

Аҳолига замонавий андозалар даражасида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишидир. Кейинги йилларда тиббиётнинг турли йўналишлари каби бу соҳанинг ҳам ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, шошилинч тиббий ёрдам муассасаларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар бажарилди.

Бу борада Президентимизнинг бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Уларда белгиланган вазифалар изчиллик билан бажарилиши натижасида тез тиббий ёрдам шифохоналари фаолияти такомиллашиб бораётир. Жумладан, 2017 йилда тез тиббий ёрдам хизмати учун 1269 та ихтисослашган автотранспорт харид қилинди ва жойларга етказилди. Тез тиббий ёрдам хизматини дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш 2 баробарга кўпайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 25 январда қабул қилинган “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу йўналишда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг тезкорлиги, сифат ва самарадорлигини янада ошириш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш, илм-фан янгиликларини тиббиёт амалиётига татбиқ этишда муҳим дастуриламал бўлди.

Мазкур қарор асосида 2018 йилда шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Унда тез тиббий ёрдам хизматининг соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасалари билан самарали интеграциясини таъминлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунинг баробарида, жаҳон тиббиёти ва илм-фан ютуқларини чуқур ўзлаштириш ва амалиётга татбиқ этиш билан боғлиқ муҳим вазифалар белгиланган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам врачлари ассоциацияси бу борада жаҳондаги нуфузли илм-фан марказлари ва етакчи клиникалар билан ҳамкорликни тобора ривожлантирмоқда. Туркия шошилинч тиббий ёрдам врачлари ассоциацияси билан алоқалар бунга мисолдир. 3000 нафардан зиёд малакали олимлар ва шифокорларни ўз сафида жамлаган мазкур ассоциация ўз йўналиши бўйича дунёда етакчи тиббий-илмий тузилмалардан биридир.

Тадбир доирасида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори А.Хаджибаев ва Туркия шошилинч тиббий ёрдам врачлари ассоциацияси президенти, профессор Башар Жандер ҳамкорлик битимини имзоладилар.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Халқаро анжуманда, шунингдек, аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида эришилаётган илмий-амалий янгиликлар, хусусан, юрак ва бош мия қон-томир касалликлари, оғир шикастланишлар, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари, қандли диабет асоратларида келиб чиққан хасталикларда беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш борасидаги илм-фан ютуқлари ва янги технологиялар юзасидан тажриба алмашилди, маҳорат дарслари ташкил этилди.

www.uza.uz