Швейцариядан муносабат: Ўзбекистон ташаббуслари нафақат Марказий Осиё, балки дунёнинг бошқа минтақалари учун ҳам муҳим
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Швейцариянинг «Diva International» журнали муҳаррири ва ношир Марит Фосс «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқида кўтарган долзарб ижтимоий-сиёсий ташаббусларнинг аҳамиятини таъкидлади.
— Мен Ўзбекистон Президентининг нутқини катта қизиқиш билан кузатдим, - деди Марит Фосс. - Унда кенг кўламли ислоҳотлар самарасида мамлакат эришаётган ютуқлар ҳақида сўз юритилди. Хусусан, Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси этиб сайланиши эътиборли муваффақият бўлди.
Мамлакатнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланиши ва янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишда эришилган ютуқлар, албатта, инсон ҳуқуқларини янада юксалтириш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш ва матбуот эркинлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақаси бўйичақарашлари, Тошкент томонидан минтақа давлатлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўналишидаги амалий саъй-ҳаракатлар, шунингдек, Марказий Осиёни ривожланган ҳудудга айлантиришга оид таклифларни эътироф этиш керак.
Ўзбекистон афғон халқига ҳар томонлам ёрдам қўлини чўзмоқда. Бу эса, менинг назаримда, жуда зарур ва ўз вақтида амалга оширилаётган кўмакдир. Нутқда афғон халқи келажаги учун барча давлатлар биргаликда ҳаракат қилиши лозимлиги ҳақли равишда таъкидланди.
Мамлакат эришмоқчи бўлган Барқарор ривожланиш мақсадлари, шунингдек, аҳолининг иқтисодий аҳволини янада яхшилаш ва ўртача даромадлардан юқори бўлган мамлакатлар гуруҳига қўшилиш режалари ҳақида айтиб ўтилди.
Шунингдек, иқтисодиёт соҳасидаги кўплаб янги вазифалар баён этилди. Буларнинг барчаси мамлакат аҳолиси фаровонлигини ошириш ва Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилишига ишонаман.
Бундан ташқари қайта тикланадиган энергия улушини 25 фоизга ошириш нияти билдирилди. Эътиборлиси, ушбу иш БМТ билан яқин ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг ташаббуслари нафақат Марказий Осиё, балки дунёнинг бошқа минтақалари ва мамлакатлари учун ҳам муҳим эканига аминман. Мамлакатингиз халқаро кун тартибидаги энг долзарб масалалар ва самарали етакчилик ҳақида ўз қарашига эга, уларнинг натижалари Женевада яққол кўзга ташланмоқда. Ўйлайманки, ўзбек дипломатияси эълон қилинган ташаббуслар, хусусан, «яшил» иқтисодиёт соҳасидаги ғояларни тарғиб қилиш учун фаол ишларни амалга оширади.
/«Дунё» АА/.