Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ТИЗИМИ: “АМАЛДАГИ ПАРТИЯЛАР ЖАМИЯТДАГИ ИЖТИМОИЙ ГУРУҲЛАРНИ ИФОДАЛАЙДИМИ?”

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ТИЗИМИ: “АМАЛДАГИ ПАРТИЯЛАР ЖАМИЯТДАГИ ИЖТИМОИЙ ГУРУҲЛАРНИ ИФОДАЛАЙДИМИ?”

Қарийб ўттиз йиллик мустақил давлатчилик даври мобайнида босқичма-босқич олиб борилган ва сўнгги беш йилликда янги даражага кўтарилган кенг кўламли сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ислоҳотлар самарасида Ўзбекистонда кўппартиявийликка асосланган демократик сиёсий тизим шаклланди ҳамда замонавий талаблар асосида тобора тараққий этиб бормоқда.

Кўппартиявийлик тўғрисида сўз борганда, Ғарб партологияси бўйича таниқли мутахассис, француз олими М.Дюверженинг “Сиёсий тизимда кўппартиявийлик қарор топган тақдирдагина, давлат халқ манфаатларини тўлиқ ифодалай олиши, умуммиллий манфаатларни, синфлар, ижтимоий гуруҳлар манфаатлари устунлигини таъминлай олиши ва жамиятдаги барқарорликнинг мустаҳкам негизини ташкил қила олиши мумкин”, деган таърифини келтириш мумкин.
Миллий ва хорижий тажриба шуни кўрсатадики, ривожланган кўппартиявийлик тизими, сиёсий партиялар ҳамда фуқаролик институтларининг етуклиги ва фаоллиги, фуқароларнинг юксак даражадаги сиёсий-ҳуқуқий маданияти жамиятда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар муваффақиятининг муҳим омили ва шарти ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, кўппартиявийлик тизимида мамлакатда ўз фаолиятини юритаётган сиёсий партиялар учун тенг ҳуқуқли ҳаракатни амалга ошириш, ўзаро блокларга бирлашиш, конструктив мухолифат позициясига ўтиш, партиялараро соғлом рақобат муҳитини яратиш, ижтимоий гуруҳлар манфаатларини саралаш, тизимлаштириш ва ҳимоя қилиш, электорат манфаатини тўлиқ қамраб олиш учун қулай шароит ва имконият яратилади.
Барча демократик давлатларда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам сайловлар умумий, тенг, тўғридан-тўғри, муқобиллик, ошкоралик ва транспарентлик, кўппартиявийлик тамойиллари асосида яширин овоз бериш йўли билан дунёда умумэътироф этилган демократик стандартларга мос ҳолда ўтказилади.
Сайловлар даврида сиёсий партиялар ўз номзодлари орқали ғалаба қозонишга интилади. Бунда, ўзига хос рақобат ва имтиҳон муҳити юзага келади ҳамда якуний натижаларга кўра, сиёсий партияларнинг жамиятдаги ҳақиқий мавқеи даражаси намоён бўлади. Шу билан бирга, ҳар бир сиёсий партия ўз дастурида ифодаланган мақсад ва вазифаларни халққа, хусусан, ўзини қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий гуруҳларга самарали етказишга интилади.
Ҳозирги кунда, тобора тараққий этиб бораётган янги Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими асосида 5 та сиёсий партия – Ўзбекистон Халқ демократик партияси (1991 й.), Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (1995 й.), Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (1995 й.), Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (2003 й.) ҳамда Ўзбекистон экологик партияси (2019 й.) фаолият юритмоқда.
Маълумки, ҳар бир партия ҳокимиятга интилувчи сиёсий куч сифатида жамиятнинг муайян бир табақалари манфаатларини ҳимоя қилишга, шу орқали, ўз электоратини шакллантирган ҳамда янада кенгайтирган ҳолда ўз нуфузи ва таъсирини кенгайтиришга ҳаракат қилади.
Мамлакатда фаолият юритаётган сиёсий партиялар сафларидаги аъзоларнинг динамик кесими қуйидагича:
1. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 780 мингдан ортиқ;
2. Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 501 мингдан ортиқ;
3. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси – 457 мингдан ортиқ;
4. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси – 314 мингга яқин;
5. Ўзбекистон экологик партияси – 280 мингдан ортиқ.
Ҳокимият учун қонуний кураш, сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни изчил бажариш, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини ишлаб чиқишда бевосита ёки билвосита иштирок этиш партияларнинг асосий сиёсий вазифаларидан саналади.
Замонавий Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳар бир сиёсий партия ўз электоратининг қатъий ишончи ва овози учун курашишга, кенг кўламли сайловчиларнинг манфаатларига хизмат қилувчи, хоҳиш-иродасини намоён қилувчи дастурий мақсадларни дадил равишда илгари суришга, Парламентда кўпчилик ўринни эгаллашга, ва шу орқали, давлат ва жамиятнинг ривожланиши йўлида янги таклиф ва амалий ечимларни тақдим этишга қаратилган етакчи сиёсий куч бўлишга ҳаракат қилади.
Ҳар бир сиёсий партия, энг аввало, турли ижтимоий гуруҳлардан таркиб топган ўз электоратига, улар орқали халқнинг мададига таянади. Партиянинг тарафдори бўлган электоратининг манфаатларини рўёбга чиқариш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлақонли таъминланиши йўлида муҳим чора-тадбирларни амалга ошириш орқали партиянинг жамиятдаги нуфузининг юксалиши янада реаллашади.
Бугунги кунда, мамлакатимизда фаолият юритаётган 5 та сиёсий партия бир-биридан фарқ қилувчи ўз дастурларига, муайян, аниқ электоратига эга бўлди десак, муболаға бўлмайди. Агар илгари, хусусан, бундан қарийб 15-20 йил олдин партияларнинг дастури ва электоратида нисбий яқинлик кузатилган бўлса, ҳозирда уларнинг мафкуравий-ташкилий фаолияти янада такомиллашиб, ўзаро аниқ фарқли белгилари, ажралиб турувчи ўзига хос хусусиятлари намоён бўлмоқда. Бунда, ҳар қандай сиёсий партиянинг ютуғи – илгари сураётган сиёсий мафкурасининг жозибадорлиги ҳамда амалий саъй-ҳаракатлари билан белгиланади.
Энди, бевосита мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партияларнинг электоратига тўхталиб ўтсак.
Мамлакатнинг энг кекса партияси саналган Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз электорати сифатида – давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари (пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори турмуш кечириши учун етарли бўлмаган пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган ота-оналар, кўп болали аёллар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа заиф қатламлари, меҳнат билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли, ишга жойлашишда қийинчиликка дуч келаётган инсонлар, жумладан, меҳнат бозорига энди кириб келаётган таълим муассасалари битирувчилари, доимий иш жойи ва барқарор даромадга эга бўлмаган кишилар, ички ва ташқи меҳнат мигрантларини кўради.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўз электорати деб ишчи ва меҳнаткашлар, юқори малакали мутахассислар, бюджет соҳаси хизматчилари, педагоглар, шифокорлар, илмий ва инженер-техник ходимлар, хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини билади.
Навбатдаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси эса зиёлилар, шу жумладан, илм-фан ва таълим, маданият, санъат ва ахборот соҳаси ходимлари, келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёшлар, шунингдек, олимлар, тарбиячи ва ўқитувчилар, ижодкор ва санъаткорлар, спортчилар, туризм, ҳунармандчилик ва халқ табобати соҳаси вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари, шунингдек, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”, деган устувор ғояни қўллаб-қувватловчи ватанпарвар ва бунёдкор халқ вакилларини ўз электорати сифатида кўради.
Сўнгги 15-20 йилликда мамлакатда етакчи сиёсий куч сифатида ҳаракатланаётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг электоратини – мулкдорлар қатлами, кичик бизнес вакиллари, тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассислар ҳамда ўз тадбиркорлиги ва ташаббускорлигини ривожлантириш эвазига халқ фаровонлигига эришишга ҳаракат қилаётган ижодкор, олимлар ташкил қилади.
2019 йилда ташкил этилган Ўзбекистон экологик партияси (собиқ Ўзбекистон Экологик ҳаракати) электорати – экологлар, биологлар, кимёгарлар, геологлар, ирригаторлар, аграр соҳаси вакиллари, тиббиёт ходимлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга, экологик барқарорликни таъминлашга бефарқ бўлмаган барча ижтимоий-сиёсий фаол фуқаролардан иборат.
Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг янги даражага чиқиши, жамият таркибидаги ижтимоий гуруҳларни ўз электорати сифатида янада кенгроқ жалб қилиши сўнгги беш йилликда изчил намоён бўлмоқда. Хусусан, 2017 йилда давлат раҳбари томонидан Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари (ҳозирда Экологик партия) билан видеоселектор йиғилишидаги маърузада сиёсий партиялар фаолиятидаги айрим муаммо ва камчиликлар ҳақида сўз бориб, ўтган давр мобайнидаги фаолияти танқидий руҳда таҳлил қилиниб, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, партиялар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, сиёсий партиялар ўз иш услубини тубдан ўзгартириб, аҳоли, электорат билан мулоқотни тизимли йўлга қўйиши давр талаби эканлиги, баландпарвоз гапларни четга суриб, аниқ амалий ишлар билан сайловчилар (электорат таркибидаги ижтимоий гуруҳлар) ишончини қозониши, партияларнинг қуйи бўғинлари билан уйғун ва жипс ҳолатда ишлаши, ўз дастурий мақсад ва вазифаларини, мафкуравий соҳадаги ишларини қайта кўриб чиқиб, уларга зарурий ўзгартиш ва қўшимчалар киритиши, бунда жаҳон тажрибасини ўрганиш, халқаро ҳамкорликни кучайтириши лозимлиги, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг захирасини яратиш, кадрлар билан изчил ишлашни йўлган қўйиш лозимлиги алоҳида таъкидланган эди.
Янги Ўзбекистоннинг муҳим дастуриламали саналган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” асосида давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилди.
Сайлов кодекси қабул қилиниб, сиёсий майдон тўлиқ сиёсий партияларга берилди, Экологик ҳаракатга қўйилган квота, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан номзод кўрсатиш ҳуқуқи ҳам чиқариб юборилди. Эндиликда, мамлакат сиёсий партиялари Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказиладиган сайловда 135 та эмас, балки тўлиқ 150 та сайлов округида ўз номзодларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бундай янгиликлар сиёсий майдонда партияларнинг янада ўзини намоён қилишига, кўппартиявийликни ва партиялараро рақобатни ривожлантиришга, парламентда кўпроқ ўрин олишига имконият яратди.
Маълумки, 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган сўнгги сайловларда (шу билан бирга, 2020 йил 5 январдаги такрорий сайловларда) 150 нафар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, 831 нафар вилоят ва Жўқорғи Кенгес депутатлари, 5 738 нафар шаҳар ва туман депутатлари сайландилар.
Халқаро кузатувчилар томонидан сайловлар эркин рақобат муҳитида, сиёсий партиялар ўртасидаги қизғин тортишув ва баҳс-мунозаралар шароитида ўтганлиги, ушбу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг роли сезиларли даражада ошганини алоҳида эътироф этилди. Янги Ўзбекистон шароитида фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, дунёқараши, гражданлик позицияси тобора юксалиб бораётганлиги сайловчилар тимсолида намоён бўлди.
Алоҳида қайд этиш лозимки, 2019 йил бўлиб ўтган сайловларда фуқароларнинг, айниқса, электоратнинг сиёсий партияларга бўлган талаби юқорилиги, сиёсий партиялар ўртасидаги соғлом рақобат эса ҳар қачонгидан кўра кескин шароитда ўтиши билан аввалги сайловлардан мутлақо фарқ қилди. Чунки, бугунги сайловчиларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллик даражаси анча юксак бўлиб, бундан беш йил аввалги сайловчилардан ўзининг сиёсий-ҳуқуқий тафаккури билан фарқ қилади.
Ҳозирги янги босқичда, Ўзбекистонда фаолият юритаётган сиёсий партиялар ўз аъзолари сонини кўпайтириш, ўз дастурларини янада такомиллаштириш, ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни кундалик ҳаётга изчил татбиқ этиб бориш, энг асосийси, партия электорати билан изчил мулоқотда бўлиб, электорат ичига чуқур ва тизимли равишда кириб бориш, уларнинг муаммоларига амалий-ташкилий жиҳатдан самарали ечим излаш, қонуний манфаатларини янада таъминлаш бўйича фаол ҳаракатларни олиб бормоқда. Шунингдек, сиёсий партиялар ўзининг асосий электорати сифатида танланган ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини қонунчилик ва ижро ҳокимияти доирасида янада теранроқ ифодалашга интилмоқда. Бу орқали, партиялар аъзоларининг сафи кенгайиб, мавқеи янада ошиб боришига мустаҳкам замин яратилади.
Хулоса ўрнида айтиш лозимки, замонавий Ўзбекистонда сиёсий партиялар янги даражага чиқишга интилмоқда. Мамлакат сиёсий саҳнаси ва ижтимоий ҳаётида янада кучли мавқе ва нуфузга эга бўлиш, ўз электорати ишончини мустаҳкамлаш, жамиятдаги турли ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифодалаган ҳолда уларни ўз сафларига кенг жалб қилиш, Устав ва Ҳаракат дастурларида белгиланган мақсад ва вазифаларни тўлиқ амалга ошириш учун сиёсий партиялар мафкуравий-дастурий, амалий-ташкилий, тарғибот-ташвиқот фаолиятларини янада кучайтириш, партия тузилмаси бутун иерархик (юқоридан то қуйи бўғинлари) тизимининг самарали фаолият юритиши борасида барча саъй-ҳаракатларини мақсадли йўналтирмоқдалар. Пировард натижада, сиёсий куч сифатида партияларнинг нуфузи аҳоли қатламлари, турли ижтимоий гуруҳлар ўртасида янада кенгайиб боради.
Қўшимча маълумотлар:
Сиёсий партиялар логотиплари
ИА "ДУНЁ "