Сингапурдан муносабат: Ўзбекистон иқтисодий ўсишнинг буюк тарихини яратиш йўлига кирганига ишонамиз
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Сингапурда чоп этиладиган Жануби-Шарқий Осиёдаги инглиз тилидаги етакчи босма нашрлардан бири - «The Business Times» газетасида «Ўзбекистон: трансформациялар йўли» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мақолада Сингапурнинг «Indorama» компанияси муваффақияти фаолияти мисолида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар атрофлича қаламга олинган.
«Indorama» етакчи глобал корпорация ҳисобланади. У ўз фаолиятини пахта калаваси ишлаб чиқарувчи компания сифатида бошлаган. Бугунги кунда «Indorama» ўғитлар, полимерлар, нефт-кимё ва махсус кимёвий моддалар, тола ва иплар, қишлоқ хўжалиги ҳамда тиббиёт қўлқоплари каби турли хил маҳсулотларни ишлаб чиқармоқда.
«Унинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги 2010 йилда «Indorama Kokand Textiles» компаниясининг ташкил этилишидан бошланган, деб ёзади нашр. «Indorama» Ўзбекистон тўқимачилик тармоғига биринчи йирик хорижий инвестор сифатида саноатнинг улкан ўсиш имкониятларини очишга ёрдам берди ва валюта тушумларининг асосий манбаига айлангани ҳолда мамлакат ялпи ички маҳсулотига салмоқли ҳисса қўшди. Илғор технология ва ускуналарга эга «Indorama Kokand» қисқа вақт ичида мамлакатдаги энг юқори сифатли маҳсулотлар ва мукаммал экспорт салоҳиятига эга юқори технологияли ишлаб чиқарувчига айланди. Айни пайтда «Indorama»да ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларининг 90 фоизи дунёнинг 60 мамлакатига, жумладан, Европа, Лотин Америкаси, МДҲ ва Туркияга экспорт қилиниб, «Маde in Uzbekistan» брендини дунё миқёсида тарғиб қилиш учун кучли платформа бўлмоқда».
Мақолада таъкидланишича, ушбу муваффақиятлар кейинги тараққиётга замин яратди. «2018 йилда «Indorama Agro» ташкил этилди. Бу ҳукуматнинг хусусийлаштириш ташаббуси билан бир қаторда Ўзбекистон пахтачилик соҳаси учун яхши имкониятларнинг янги йўлини очди. Корхонада тўлиқ механизациялашган йиғим-терим ҳамда илғор мамлакатларда қўлланиладиган замонавий деҳқончилик усули ва технологиялари жорий этилган. Янги асбоб-ускуналар ва техникага йўналтирилган сармоялар регенератив усуллар билан уйғунлашиб, мамлакатда барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга хизмат қилмоқда», деб ёзади манба.
Шунингдек, мақолада 2019 йилда Қўқон фосфорли ўғитлар заводи «Indorama» бошқарувига ўтказилгани ҳам маълум қилинган. «Indorama» ўзининг операция ва ишлаб чиқариш имкониятларидан фойдаланиб, дастлаб 1935 йилда ишга туширилган эскирган ишлаб чиқариш майдончасини соғлиқ, хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича энг юқори стандартларга жавоб берадиган компанияга айлантирди. Завод маҳаллий фермерларга сифатли ўғитлар етказиб бериш, ҳосилдорликни ошириш имконини бериб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқда.
Материалда қайд этилганидек, «Indorama» Ўзбекистонда ташкил топганидан бери 500 миллион доллардан ортиқ сармоя киритиб, 3 мингдан ортиқ иш ўрни яратди ва экспортдан 100 миллион доллардан ортиқ даромад олди.
«Дунё» АА