Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Сирдарё вилояти маҳсулотларига хорижда талаб юқори

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
Сирдарё вилояти маҳсулотларига хорижда талаб юқори

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сирдарё туманидаги “Сирдарё мега люкс” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон – Россия қўшма корхонасида қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Мамлакатимизда саноат соҳасида бозор муносабатларини жорий этиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мулкдорлар синфини кенгайтириш ҳамда уларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Полипропилен маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, соҳада маҳаллийлаштиришни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар натижасида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар сафи кенгаймоқда.

“Сирдарё мега люкс” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ана шулардан биридир.

Давлатимиз раҳбари корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Таклиф этилаётган лойиҳалар, истиқболдаги режалар билан қизиқди.

2012 йили ташкил этилган қўшма корхонада полипропилен грануласидан кимё, қурилиш, текстиль, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат, фармацевтика, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш саноати, хом ашё ва материаллар экспорти билан шуғулланувчи савдо компаниялари учун турли ўлчамдаги қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Дастлаб 75 ишчи билан фаолият бошлаган, бир турдаги қоплар ишлаб чиқарилган корхонада айни пайтда маҳсулот тури 17 тага, ишчи-хизматчилар сони 650 кишига етди. Маҳсулотларнинг 35-40 фоизи Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Болтиқбўйи давлатларига экспорт қилинмоқда.

Корхонада 2018-2023 йилларда қиймати 100 миллион АҚШ доллари бўлган еттита истиқболли лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Полипропилендан қадоқлаш маҳсулотлари, экспорт билан шуғулланувчи компаниялар учун юмшоқ контейнерлар, қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун БОПП ва SPP плёнкалари, четдан импорт қилинаётган ёрдамчи хомашё ва материаллар ишлаб чиқариш каби лойиҳалар шулар жумласидандир. Бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 2 минг 500 киши иш билан таъминланади. Қувватлар тўлиқ ишга тушгач, йилига 125 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, 80 миллион долларлик импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарилади. Мазкур маҳсулотларга ҳозирнинг ўзида МДҲ, Европа Иттифоқи, Лотин Америкаси мамлакатларидан таклифлар тушмоқда.

Давлатимиз раҳбарига ушбу лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Эътироф этилишича, ишга тушириладиган янги тармоқларга Россия, Америка, Германия, Италия, Австрия каби давлатлардаги етакчи компанияларнинг замонавий технологик ускуналари ўрнатилади. Ушбу қувватлар корхона ёнида барпо этилаётган технопаркда жойлаштирилади.

Президентимиз янги маҳсулотларнинг харидоргирлиги, экспорт географияси билан қизиқди. Ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни кенг жорий этиш орқали ташқи бозорда Ўзбекистон маҳсулотларининг мавқеини ошириш бўйича зарур кўрсатма ва тавсиялар берди.

www.uza.uz