Содиқ Сафоев Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири Мубашир Жавед Акбар билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

“Ҳиндистон - Марказий Осиё” мулоқотининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш мақсадида мамлакатимизда бўлиб турган Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири Мубашир Жавед Акбар 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан учрашди.
Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил октябрь ойида Ҳиндистонга амалга оширадиган давлат ташрифи доирасидаги тадбирларни ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик ҳамкорлик муносабатлари изчил ривожланиб бормоқда. Халқларимиз ўртасида қарор топган кўп асрлик дўстлик, маданий ва савдо-иқтисодий алоқалар истиқболли шерикликнинг бугунги босқичини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш имконини бермоқда.
Мамлакатларимиз турли тузилмалари ўртасида турли мулоқот ва учрашувларни ташкил қилиш мунтазамлик касб этган. Хусусан, “Ҳиндистон - Марказий Осиё” мулоқоти кўп томонлама иқтисодий, сиёсий маслаҳатлашувларни амалга оширишнинг қулай воситасига айланди. Транспорт-логистика ва инвестиция соҳаларида истиқболли келишувларни ишлаб чиқиш, барқарор тараққиётга хавф солувчи турли таҳдидларга қарши биргаликда курашиш масалаларини муҳокама қилиш учун ўзига хос мулоқот майдони бўлиб хизмат қилмоқда.
Учрашувда давлат ва жамиятни ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, чинакам фуқаролик жамиятини қарор топтириш борасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорлик, жумладан, дўстлик гуруҳлари имкониятларидан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.
Музокаралар якуни бўйича томонлар Ўзбекистон - Ҳиндистон қўшма тадбирларини муваффақиятли ўтказиш йўлида барча саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга келишиб олди.