Стокгольмда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини рақамли тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Швециянинг “Your Brand Travel” (Xbrandify) компанияси бош директори Тамер Хайри билан ишчи учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Швециянинг “Your Brand Travel” (Xbrandify) компанияси бош директори Тамер Хайри билан ишчи учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув давомида Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси, шунингдек, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарларнинг халқаро жозибадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Иштирокчилар “Ипак йўли” йўналиши бўйлаб, шу жумладан “Xbrandify” платформасида сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда брендлаштирилган сайёҳлик дастурларини ишлаб чиқиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Скандинавия туризм бозорида Ўзбекистонни илгари суриш, жумладан, премиум туризм ва тематик маршрутларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хорижий сайёҳларнинг қизиқишини ошириш, маданий мерос ва замонавий технологияларни уйғунлаштирган ноёб маҳсулот яратишга қаратилган қўшма лойиҳалар имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар “Your Brand Travel” вакилларининг Ўзбекистонга амалий ташрифини ўтказиш ва мамлакатимиз сайёҳлик йўналишларини тарғиб қилишда замонавий рақамли воситаларни жорий этиш имконини берувчи “AI Travel” пилот лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олдилар.