Стратегияга қараб хорижлик ҳамкорлар, потенциал инвесторлар мамлакатимиз билан ҳамкорлик кўлами бўйича қарор қабул қилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кейинги вақтда “стратегия” турмуш тарзимизда, айниқса давлат ва жамият бошқарувида кенг қўлланилаётган сўзлардан бири айланди. Бу бежиз эмас, айнан давлатимизда кечаётган кенг кўламли ислоҳотлар глобаллашув шароитида соҳаларни стратегик ёндашув асосида ривожлантиришни тоқазо қилади.
Стратегия асосида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни тизимлиликни, аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб олишни назарда тутади. Бу эса давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб беради. Шуниси бор-ки, стратегия бу очиқ ҳужжат. Унда давлатнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатда қандай мақсадларни белгилаб олгани, буни қай тартибда амалга оширишини ўзида акс эттиради. Янада содда айтганда, стратегияга қараб хорижлик ҳамкорлар, потенциал инвесторлар мамлакатимиз билан ҳамкорлик кўлами бўйича қарор қабул қилади. Мамлакат аҳолиси эса яқин ва узоқ истиқболда давлатда қандай ўзгаришлар ва янгиланишлар рўй бериши бўйича аниқ маълумот ва тасаввурга эга бўлади.
Шу боис, бизда иккита муҳим ҳужжат қабул қилинди ва ҳар иккаласи ҳам бугун амалда. Уларда белгиланган вазифалар бир-бирини тўлдиради ва бир мақсадга қаратилган.
Биринчиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони ва бу билан тасдиқланган (келгуси 5 йилга мўлжалланган) Тараққиёт стратегияси. Иккинчиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида»ги фармони.
“Тараққиёт стратегияси” маркази директори Элдор Туляков билан суҳбатда икки муҳим ҳужжатнинг ўхшаш ва бир-биридан фарқ қилувчи жиҳатлари, уларнинг ижросини таъминлаш, аҳолининг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, шунингдек, жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида олиб борилаётган тадбирлар хусусида сўз боради.
Суҳбат давомида журналист Дилшод Бўриев икки муҳим ҳужжат ижросида сусткашликка йўл қўйилаётган ҳолатлар, масъул мансабдор шахсларга кўрилаётган чоралар ҳақидаги кутилмаган саволларни ўртага ташлайди.
Ўзаро суҳбатда “Ўзбекистон 2030” стратегиясида раҳбар кадрларнинг шахсий жавобгарлик ва масъулиятини ошириш, таълим йўналишида белгиланган мақсадлар, аҳолининг фаоллигини ҳамда жамоатчилик назоратини аниқловчи индикаторларни ишлаб чиқиш каби долзарб масалалар таҳлил қилинган.