Сўз ва матбуот эркинлиги – Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналиши
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон халқаро ташкилотлар билан яхши ҳамкорликни йўлга қўйган. Инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқот Ўзбекистоннинг муҳим шериклари, хусусан, Европа Иттифоқи, АҚШ, МДҲ, давлатлари билан ҳамкорлиги кун тартибига киритилган. Кенг кўламдаги халқаро кўмак билан Ўзбекистон биринчи марта кейинги уч йил муддатга БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланди.
Бугун эътиборингизни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шерикларимиз билан мулоқотимиз мазмунининг муҳим жиҳатларидан бирига қаратмоқчиман. Бу - давлат хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги нисбат ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлик масаласи. Маълумки, кўп йиллар давомида Ўзбекистон гўёки миллий хавфсизликни таъминлашни рўкач қилиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётгани учун танқид қилиб келинган. Бу оддий муаммо эмас ва демократик ривожланиш даражасидан қатъий назар, кўп мамлакатлар учун ўта долзарб. Кейинги 3-4 йил ичида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш жараёнида бу каби муаммоларни бартараф этиш учун жуда кўп ишлар қилинди. Албатта, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар қандай шароитда ҳам ҳимояланган бўлиши керак.
Ўзбекистон давлат ҳокимиятини демократлаштириш, халқ ва ОАВ билан тўғридан-тўғри, шаффоф мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг фуқаролик ва жамоатчилик фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида ортга қайтмайдиган йўлда бормоқда. Биз инсон ҳуқуқларига оид ҳар қандай нозик масалани миллий ва глобал даражада очиқ муҳокама қиляпмиз. 2018 йил ноябрь ойида Самарқандда биринчи марта инсон ҳуқуқлари бўйича форум ўтказилди. 2020 йил август ойида ҳам худди шундай тадбир виртуал форматда ташкил этилди. Сўнгги 3-4 йилда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш жараёнида ушбу муаммони бартараф этиш учун жуда кўп ишлар қилинди.
Айтиш мумкинки, бу каби саъй-ҳаракатлар самарасида фуқароларнинг эркинликларни чеклашга бўлган муносабати кескин ўзгарди. Адашган ватандошларимизни кечириш, чет эллардаги низоли ҳудудлардан олиб келиш, уларга ижтимоий мослашиш ва ҳаётда ўз ўрнини топишда кўмак бериш бўйича Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳам фикримизнинг далилидир.
Ўзбекистонда халқ манфаатлари ҳамма нарсадан устун. Бу тамойил, Президентимиз таъкидлаганидек, ҳар қандай шароитда, жумладан, фавқулодда вазиятларда ҳам қатъий амал қилади. Аммо бу масаланинг, яъни хавфсизлик, инсон ҳуқуқларининг нисбати ва боғлиқлигининг яна бир томони бор. Фуқаролик жамияти ва демократик институтлар сўз эркинлигини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратади. Бироқ бу демократик қадриятлар барқарорлик асосларига путур етказиш, жамоат тартибини, амалдаги қонунларни бузиш учун баҳона ва имкониятга айланиб қолмаслиги керак. Масалан, сўнгги пайтларда айрим, ҳатто демократик ривожланган мамлакатларда ҳам оммавий кайфиятларнинг кескинлашуви натижасида ҳуқуқий тартибнинг бузилишига одамларнинг қурбон бўлаётганига гувоҳмиз. Буларнинг барчаси демократик ҳуқуқ ва эркинликларни суиистеъмол қилиш орқали рўй бераётир. Булардан биз тўғри хулоса чиқардик. Яъни мамлакат хавфсизлиги, барқарорлиги, демократик ривожланиши фақат давлат ва жамиятнинг яқин, конструктив ҳамкорлиги шароитидагина таъминланиши мумкин.
Абдулазиз КОМИЛОВ,
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири
“Янги Ўзбекистон” газетаси,
2020 йил 4 декабрь сони