Танзила Норбоева: Ўзбекистон қўшма ташаббусларни илгари суриш амалиётини давом эттиришдан ва халқаро парламент тузилмалари доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашдан манфаатдор
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси бошчилигидаги парламент делегацияси Туркманистон пойтахтида ўтказилаётган Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерациясининг биринчи парламентлараро форумида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, форумда Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия парламент делегациялари раҳбарлари сўзга чиқди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзилла Норбоева сўнгги 30 йил давомида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ва Россия билан муносабатлари барқарорлашиб, ўзаро ҳамкорликнинг барча йўналишларида жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Турли даражадаги делегацияларнинг ўзаро ташрифлари мунтазам ташкил этилмоқда.
Минтақа давлатлари ва Россия Ўзбекистон учун нафақат қўшни, балки вақт синовидан ўтган жуда яқин дўстлардир. Ўзаро ҳамкорлик очиқлик, ўзаро ишонч, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари асосида изчил кенгайиб бормоқда.
— Шу нуқтаи назардан бугунги кунда Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари ва Россия билан ўзаро ҳамкорлиги стратегик шериклик, қатор мамлакатлар билан эса иттифоқчилик даражасига кўтарилганини, давлатларимиз раҳбарларининг сиёсий иродаси бунинг учун, шубҳасиз, асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидламоқчиман, – деди Сенат Раиси. - Ҳозирги замондаги таҳдидлар ва оғир шароитларга қарамай, биз кўп қиррали ҳамкорлигимизни кенгайтиришнинг янги йўлларини топишга муваффақ бўляпмиз.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ўртасидаги икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштиришда парламентларнинг кўмаги муҳимлигини қайд этди.
— Юқори даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида ўзаро савдодаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган, иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштиришга кўмаклашадиган зарур ҳуқуқий базани яратиш керак, -деди Танзила Норбоева. - Гуманитар муносабатлар, ёшлар алоқаларини мустаҳкамлаш, туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, пандемиядан кейинги барқарор тикланиш бўйича амалий ҳамкорликни кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.
Форумда Ўзбекистоннинг қўшма ташаббусларни илгари суриш амалиётини давом эттиришдан, шунингдек, халқаро парламент тузилмалари доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашдан манфаатдорлиги яна бир бор тасдиқланди.
«Дунё» АА