Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Танзила Норбоева Ўзбекистон ҳамда ПИ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Танзила Норбоева Ўзбекистон ҳамда ПИ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева шу кунларда амалий ташриф билан Женева шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида парламент юқори палатаси раҳбари Парламентлараро иттифоқ (ПИ) бош котиби М.Чунгонг, Ҳиндистон элчиси, БМТнинг Женевадаги бўлинмаси ҳузуридаги ва Швейцариядаги бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили И.Пандей билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бош котиб Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани билан самимий муборакбод этди ва ўтган давр мобайнида Ўзбекистон ҳамда ПИ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мустаҳкам пойдевор яратилганлигини таъкидлади.

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси туфайли мамлакатда қисқа вақт ичида демократик-ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида туб ўзгаришларга эришилди. Кейинги 4 йилда парламентаризм, гендер тенгликни такомиллаштириш ва ёшлар сиёсатини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон орттирган тажрибани муваффақиятли намуна сифатида бошқа мамлакаларда ҳам татбиқ этиш зарур.

М.Чунгонг Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо бериб, айниқса, БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида БМТ БАнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишда ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентларнинг ролини ошириш бўйича махсус резолюциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусини алоҳида қайд этди.

Бош котиб Ўзбекистон делегациясининг ПИ тадбирларида мунтазам иштирок этишини ва жорий йилнинг июнь ойида БМТнинг барқарор ривожланиш соҳасидаги Ихтиёрий миллий шарҳни тақдим этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, у Ўзбекистоннинг гендер тенгликни таъминлаш соҳасида эришган ютуқларини, парламент юқори палатаси раҳбари Т.Норбоеванинг шахсий фазилатларини, шунингдек Ўзбекистон томонининг қизиқишини инобатга олган ҳолда Парламентлараро иттифоқ 2021 йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари вакиллари иштирокида минтақавий тадбир, 2022 йилда эса Парламент аёл-спикерларининг глобал саммитини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Шу куннинг ўзида парламент юқори палатаси раҳбари Т.Норбоева Ҳиндистон элчиси И.Пандей билан учрашди. Элчи Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани билан табриклади.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик дўстона ва яқин муносабатлар асосида жадал ривожланмоқда. Бундан ташқари, кейинги йилларда юқори савиядаги ташрифлар якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорлик янги даражага кўтарилди.

Ҳиндистон Ўзбекистон билан кенг кўламли алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор, – деди элчи. Учрашувда икки мамлакат ҳамкорлиги доирасида турли соҳаларда эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритилди.

/«Дунё» АА/.