Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Тарихий ташриф арафасида: Фредерик Старр навбатдаги китобини “Ўзбекистоннинг янги қиёфаси” деб номлади

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
Тарихий ташриф арафасида: Фредерик Старр навбатдаги китобини “Ўзбекистоннинг янги қиёфаси” деб номлади

Америка ташқи сиёсати кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти асосчиси ҳамда раиси, профессор Фредерик Старр навбатдаги китобини “Ўзбекистоннинг янги қиёфаси” деб номлади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар бемоқда.

Фредерик Старр — америкалик таниқли эксперт, профессор. Марказий Осиё, Россия ва МДҲ мамлакатлари бўйича мутахассис. Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлардан яхши хабардор, АҚШ илмий ва сиёсий доираларида катта ҳурматга эга. У Евросиё минтақаси давлатлари сиёсати ҳамда тарихига оид 20 дан ортиқ китоб муаллифи. Хусусан, ўрта асрларда яшаб ижод қилган алломаларимиз ҳақидаги илмий-оммабоп мақола ва рисолалари Ғарб мамлакатлари жамоатчилиги орасида анча машҳур.

Старр Ўзбекистонга кўп бора ташриф буюрган. Жумладан, 2014 йил май ойида бўлиб ўтган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференцияда қатнашган, 2016 йил декабрь ойидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этган. Ўтган йили ноябрь ойида Самарқандда БМТ шафелигида бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро анжуманнинг модераторларидан бири бўлган. Нуфузли тадбирда эксперт Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари туфайли Марказий Осиёнинг бирлаштирувчи марказига айланаётганини қайд этган эди.

Старр мамлакатимизда кечаётган жараёнларга холис ёндашади. Унинг концептуал қарашлари туб замирида “Ўзбекистон — Марказий Осиё минтақасининг геостратегик маркази ва “юраги” деган ғоя мужассам. Эксперт АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириши ҳамда мустаҳкамлашининг қатъий тарафдори бўлиб келган. Буни унинг навбатдаги китоби айнан мамлакатимизнинг янги тарихига бағишлангани ҳам тасдиқлайди. Президентимизнинг АҚШга илк расмий ташрифи арафасида тақдимоти ўтказиладиган “Ўзбекистоннинг янги қиёфаси” асари хусусида махсус мухбиримиз муаллифдан қисқача гапириб беришини сўради.

— 2017 йил Ўзбекистон учун турли воқеаларга бой, барча соҳада жадал ривожланиш даври бўлди, — дейди Ф.Старр. — Ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий соҳалардаги, халқаро муносабатлардаги улкан ижобий ўзгаришлардан хорижда кўпчилик ҳайратга тушмоқда. Лекин чет элда ҳамма ҳам ана шу ислоҳотлар моҳиятини тўлиқ тушуниб етаяпти, деб бўлмайди.

Шу боис биз 6-7 ой олдин барча воқеалар акс этган материалларни тўплаб, тарихга муҳрлашга қарор қилдик. Китобда бу ўзгаришларга баҳо бермадик, аксинча фақатгина уларни холис баён қилдик. Мазкур жараёнда юзлаб ҳуқуқий ҳужжатларни, Президент фармон ва қарорларини ўрганиб чиқишга тўғри келди. Очиғи, бу осон кечмади. Тошкентдаги ҳамкасбларимиз билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйганимиз айни мана шу жараёнда анча асқотди. Улар бизга барча маълумотларни тўлиқ тақдим қилишди. Кейин биз Ўзбекистоннинг парламент фаолияти, халқаро муносабатлар, иқтисодий-ижтимоий, ҳуқуқий соҳалардаги ислоҳотларини холис таҳлил қилиб беришларини сўраб, дунёдаги энг таниқли экспертларга мурожаат этдик. Сўнг ушбу таҳлилий материалларни бир жойга жамладик. Натижада Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги соҳасидаги янгиланишларни акс эттирадиган яхлит китоб яратилди.

Ислоҳотларнинг натижаларини аниқ ва холис баҳолаш учун аслида йиллар лозим бўлади. Китобдаги маълумотлар эса, жаҳондаги ҳар бир инсоннинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тасаввурга эга бўлишига имкон беради.

Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон суверен давлат сифатида анча ёш мамлакат. Аммо унинг давлатчилик тарихи тўрт минг йилликка бориб тақалади. Назаримда, бугун биз Ўзбекистонда иккита муҳим жиҳатга гувоҳ бўлаяпмиз. Авваламбор, юртингиз суверен давлат, йирик иқтисодиёт сифатида янги қадамларни ташламоқда. Жадал суръатдаги ислоҳотлар муҳим натижаларга олиб келиши муқаррар. Бироқ бунга ёлғиз эришиб бўлмайди, минтақа билан ҳамжиҳатликда катта муваффақиятларни қўлга киритиш мумкин. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон дипломатиясини, айниқса, Президент Шавкат Мирзиёев барча қўшни давлатлар билан умумий тил топганини эътироф этиш лозим. Иккинчи муҳим жиҳат шундаки, Ўзбекистон тарихий тараққиёт силсиласида, яъни умумий тарих, маданият ва фан-таълим узвий бўлган минтақавий тараққиётни қайта уйғотмоқда. Бу жараён у ёки бу давлатда эмас, балки биргаликда, яъни мнтақадаги ҳар бир мамлакат, жумладан, Афғонистон ҳам бунда муҳим роль ўйнамоқда. Айнан мана шу икки омил узвий кечмоқда. Бинобарин, Ўзбекистон қанча қудратли бўлса, минтақа ҳам шунча қудратли бўлади. Бу саъй-ҳаракатлар кимгадир қарши қаратилмаган, балки ҳамма учун эзгу мақсадни кўзлаган.

Шавкат Мирзиёев шарофати билан Ўзбекистонда чуқур билим ва малакага эга ёшлар, ҳокимият идораларида бўладими, бошқа соҳаларда бўладими, мамлакатда ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этаётгани, айниқса, диққатга сазовордир.

Умуман, сўнгги йилларда юртингиз эволюцион ўзгаришлар сари юз бурди. Ўзбекистондаги янгиланишлар, ҳеч муболағасиз, ҳар биримизни тўлқинлантирмоқда. Яқин келажакда мамлакатнинг тараққий этган давлатлар қаторидан ўрин олишига ишонамиз.

www.uza.uz