Таро Хонда: Ўзбекистон япон инвесторлари учун жозибадор мамлакатга айланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон элчиси Мухсинхўжа Абдурахмонов Япония парламенти депутати, мамлакатимиз билан дўстлик лигаси аъзоси Таро Хонда билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон элчиси Мухсинхўжа Абдурахмонов Япония парламенти депутати, мамлакатимиз билан дўстлик лигаси аъзоси Таро Хонда билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Таро Хонда мамлакатимизнинг кўп йиллик дўсти сифатида Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришларни доимий равишда кузатиб бораётгани, давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида юртимиз глобал ташқи сиёсатда янги қиёфа касб этгани, шунингдек, япон инвесторлари учун жозибадор мамлакатга айланганини таъкидлади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 19-20 декабрь кунлари Японияга тарихий ташрифи ва унинг доирасида ўтказилган музокаралар ҳамда “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг илк саммитидаги иштироки икки ва кўптомонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашув якунида Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси аъзоси сифатида Таро Хонда икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда доимий равишда амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлиги маълум қилди.