Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимиз ҳудудида Ўзбекистон-Япония юқори технологик лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов Япониянинг «Mitsui» компаниясининг МДҲ мамлакатларидаги бош минтақавий директори Хироши Мегуро билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Музокаралар чоғида томонлар сармоявий ҳамкорлик истиқболлари, Ўзбекистонда қўшма юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди.
Меҳмонлар Ўзбекистоннинг улкан салоҳияти мамлакатимизга бизнес шерикликни ривожлантиришнинг муҳим йўналиши сифатида қарайдиган Япония ишбилармон доираларининг юқори қизиқишига сабаб бўлаётганини таъкидлади.
Томонлар яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини қайд этган ҳолда, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва инновацион соҳаларда ўзаро муносабатларнинг ҳали ишга солинмаган салоҳиятини рўёбга чиқаришдан манфаатдор эканини билдирди.
Музокаралар якунида икки мамлакат манфаатдор вазирликлари, идоралари ва ишбилармон доиралари даражасидаги мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
/ «Дунё» АА/.