Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Термиз мулоқоти Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий жиҳатларини муҳокама қилиш учун муҳим ва долзарб

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Термиз мулоқоти Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий жиҳатларини муҳокама қилиш учун муҳим ва долзарб

МДҲ Бош котиби ўринбосари Денис Трефилов "Дунё" АА мухбири билан суҳбатда жорий йилнинг 19-21 май кунлари Термиз шаҳрида ўтаётган "Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш" мавзусидаги Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилишининг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди.

– 19-21 май кунлари Термиз шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи мулоқоти бўлиб ўтади. Форум Евроосиёнинг икки макроминтақалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган. Сизнингча, Термиз мулоқоти бугунги кунда қанчалик долзарб?

– Бугун биз ҳаётимизнинг деярли барча жабҳаларида глобал ўзгаришлар даврини бошдан кечирмоқдамиз ва ўзаро ҳамкорликнинг янги моделларини излаяпмиз. Кўп жиҳатдан амалга оширилаётган ўзгаришлар туфайли Катта Евроосиё ҳамкорлиги доирасидаги ҳамкорлигимиз умумий келажагимизни асраб-авайлаш йўлида фаоллашди.

Шу муносабат билан Термиз мулоқоти Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий жиҳатларини муҳокама қилиш учун муҳим ва долзарблигини таъкидламоқчиман. Бизнинг фикримизча, бунинг учун объектив шарт-шароитлар мавжуд, чунки уларни умумий тарихий, ижтимоий ва маданий илдизлар бирлаштиради.

МДҲ Ижроия қўмитаси Ўзбекистон раҳбариятининг минтақа давлатлари ўртасида мулоқот майдонини барпо этишга бўлган изчил интилиши ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Бундай мулоқот суверенитетга ҳурмат, цивилизациялар хилма-хиллиги ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик халқаро муносабатларнинг асосий тамойилларига айланган адолатли кўп қутбли дунёни барпо этиш учун зарур.

Ҳақиқий барқарорлик иқтисодиёт ва маданият ёнма-ён бўлган жойда туғилади. Айнан шу ёндашув – иқтисодиёт, маданият ва умумий қадриятлар уйғунлиги – МДҲни Евроосиё минтақасининг келажаги барпо этилаётган маконга айлантиради.

Ишонаманки, барчамизни бирлаштирувчи энг муҳим платформа бу умумий маданий меросимиз эканлигига қўшиласиз. Унинг негизида тарихий-ижтимоий ҳамжиҳатлик, маънавий анъана ва қадриятларимиз, халқларимиз ўртасидаги ишонч мужассам. МДҲда маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасида таълим, соғлиқни сақлаш, фан, туризм, спорт, ёшларнинг халқаро ҳамкорлиги масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Бизнингча, Термиз мулоқоти минтақалараро ўзаро боғлиқликни янада мустаҳкамлаш, кенг Евроосиё қитъасида тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга хизмат қилади.

– Аксарият экспертларнинг фикрича, дунёда кечаётган инқирозли ҳодисалар шароитида минтақалар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, ҳамкорлик ва ишонч мамлакатлар хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашнинг асосий таянчларига айланиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш қанчалик муҳим деб ўйлайсиз?

– Марказий Осиё давлатларининг қулай географик жойлашуви ва кенг транспорт инфратузилмаси ташқи бозорларга чиқишни диверсификация қилиш ва минтақа давлатларини трансчегаравий ишлаб чиқариш занжирларига фаол жалб қилиш учун кенг имкониятлар яратади. Шу билан бирга, умумий транспорт-коммуникация салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш нафақат ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, балки минтақалараро даражада ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Марказий Осиё давлатлари ўз тараққиётида сезиларли ютуқларга эришди ва иқтисодий ўсиш учун яхши салоҳиятни намойиш этмоқда.

Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ишонч, иқтисодий тараққиёт ва хавфсизлик маконини яратишга қўшилаётган амалий ҳиссадир. Бундай лойиҳаларга иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, "Катта Евроосиё ҳамкорлиги плюс" ягона иқтисодий маконини шакллантириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, эркин савдо зоналарини яратиш, трансконтинентал транспорт инфратузилмасини шакллантириш, миллий валюталарда ҳисоб-китоблар улушини ошириш ва бошқалар киради.

Белгиланган вазифаларни биргаликда ҳал этиш халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва самарали шерикликни янада чуқурлаштиришнинг самарали шаклларини ишлаб чиқишда янги туртки бўлиб хизмат қилади.

МДҲ ушбу жараённинг фаол иштирокчиси бўлишга тайёр, мулоқот майдони ва самарали ечимларни таклиф этади.

Ҳамдўстликнинг 30 йилдан ортиқ тарихи шуни кўрсатдики, тузилмамиз давлатларимиз учун юзага келаётган ташқи ва ички муаммоларга универсал жавобдир. Бу даврда МДҲ нуфузли халқаро ташкилотга айланди. МДҲнинг мақсад ва тамойиллари ўз долзарблигини йўқотгани йўқ, улар ҳалигача барча иштирокчилар манфаатларига жавоб беради, халқаро муносабатларни ривожлантиришнинг замонавий тенденцияларини тўла акс эттиради.

Ҳамдўстлик бозорларни очиш ва аъзо давлатларнинг хўжалик юритувчи субъектлари хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун тенг шароитлар яратиш бўйича ишларни давом эттирмоқда. Ўзаро савдони рағбатлантириш, норма ва стандартларни уйғунлаштириш, товар ва хизматлар ҳаракатидаги тўсиқларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. МДҲ кун тартиби мамлакатларимиз фаолиятининг деярли барча соҳаларини, жумладан иқтисодиёт ва илмий-техникавий соҳадан тортиб, маданий-гуманитар ҳамкорлик, ижтимоий соҳа ва хавфсизликни қамраб олади.

– 2021 йил июль ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" мавзусида юқори даражадаги халқаро конференция бўлиб ўтди. 2022 йилда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг "Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш" махсус резолюцияси қабул қилинди. Ушбу ҳужжат икки минтақа ўртасида яқинроқ ҳамкорлик қилиш учун концептуал асос яратди. Минтақалараро алоқаларни кенгайтиришнинг кейинги истиқболлари ва бу жараёнда Ўзбекистоннинг ролини қандай кўрасиз?

– Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, жумладан, Марказий Осиё давлатларини ўз ичига олади ҳамда собиқ иттифоқ ҳудудидаги энг қадимги, энг кўп вакиллик ва интеграцион бирлашма ҳисобланади.

Мураккаб геосиёсий вазият ва сезиларли ташқи босимга қарамай, мамлакатларимиз иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, 2024 йилда МДҲ мамлакатларида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 4,5 фоизни ташкил этди, бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан юқоридир.

Ҳамдўстлик давлатларининг иқтисодий соҳадаги ўзаро ҳамкорлиги барқарор платформага асосланади ва барча мумкин бўлган йўналишларни қамраб олади. Минтақада савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун рағбатлантирувчи омил 2011 йилда имзоланган эркин савдо зонасидир. Шу билан бирга, ўсишнинг янги нуқталарини аниқлаш учун бизда жиддий салоҳият мавжуд.

34 йиллик фаолияти давомида Ҳамдўстлик ШҲТ, БРИКС, ЕОИИ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишда катта тажриба тўплаган. МДҲ Евроосиёдаги интеграция жараёнларини боғлаш ва бутун Евроосиё маконида хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистон минтақада интеграция жараёнларини кенгайтиришнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади. Сўнгги пайтларда Ўзбекистон ҳамкорликнинг турли йўналишларига оид кўплаб ташаббусларни илгари сурмоқда ва улар МДҲга аъзо давлатларда кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва мавжуд ҳамкорлик механизмлари самарадорлигини оширишга қаратилган кўплаб ташаббуслар муаллифидир.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистон халқаро майдонда ишончли ҳамкор бўлиб, инкор этиб бўлмайдиган обрўга, узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик учун зарур салоҳиятга эга.