Термизда Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича халқаро мулоқот бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Термиз шаҳрида "Тинчлик, дўстлик ва фаровонлик умумий маконини барпо этиш" мавзусидаги Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Тадбир Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ), Ташқи ишлар вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Халқаро форум Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Осиё-Тинч океани минтақаси, Америка ва Яқин Шарқдан иштирокчиларни бирлаштирди. Иштирокчилар орасида сиёсий, иқтисодий ва ишбилармон доиралар, молия институтлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари, шунингдек, дунёнинг турли мамлакатларидаги таҳлилий ва тадқиқот марказларининг етакчи экспертлари бор.
Тадбирни СМТИ директори Элдор Арипов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов кириш сўзи билан очиб берди.
Анжуманнинг биринчи сессиясига Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев модераторлик қилмоқда.
Форумда БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари Роза Отунбаева, Афғонистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Наим Вардак, Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермуҳамбет Конуспаев, Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Темирбек Эркинов, Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ахмет Гурбанов, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Хисрав Соҳибзода, МДҲ Бош котиби ўринбосари Денис Трефилов, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари Пяо Янфань, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш бош котиби ўринбосари Фарид Дамирли, БМТнинг Марказий Осиё минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Сабина Маҳл, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиёдаги вакили Думитру Липкану, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий координатори Акико Фудзии, Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Эндрю Грей иштирок этяпти.
Мулоқотдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2022 йилда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг "Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш" махсус резолюциясини амалий тарғиб қилиш учун кўп томонлама муҳокама платформасини шакллантиришдан иборат.
Форум иштирокчилари Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилмоқда. Хавфсизлик, барқарорлик ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ўсишни таъминлашда хусусий сектор ва молия институтларининг ролини кенгайтиришга эътибор қаратиляпти.
Анжуман якунлари бўйича икки минтақа ўртасида ишонч ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга даъват этувчи Коммюнике қабул қилиниши кутилмоқда.