"The Economic Times" газетаси: Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида хавфсизлик, иқтисодиёт ва илм-фан соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорлик учун пойдевор яратмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ҳиндистоннинг нуфузли "The Economic Times" газетасида 19-21 май кунлари бўлиб ўтаётган Термиз мулоқотининг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳақида таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Термиз мулоқоти тинчлик, дўстлик ва фаровонликка алоҳида эътибор қаратган ҳолда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади, – дейилади мақолада. – Мазкур платформа барқарор тараққиёт ва минтақавий интеграцияга ҳисса қўшиш билан бирга, таълим, фан, технология ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган".
Марказий ва Жанубий Осиё қадимдан ишончли савдо йўллари билан боғланиб, Яқин Шарқ, Европа ва Хитой ўртасидаги кўприк вазифасини ўтаган. Икки минтақа халқлари тарихий ва маданий умумийликка эга. Ўзаро алоқалар асрлар давомида кўплаб миграция оқимлари, фаол савдо алмашинуви, илмий ғояларнинг тез тарқалиши ва маданий ўзаро бойиш орқали мустаҳкамланиб келган, деб таъкидлаган нашр.
"The Economic Times" нашри бугунги кунда минтақадаги тинчлик ва барқарорликка хавф солаётган мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал этиш қўшни мамлакатларнинг ижтимоий, маданий ва иқтисодий ривожланишидаги муҳим омиллардан бири эканлигини қайд этган. Шу боис улар ўртасидаги қадимий тарихий алоқаларни қайта тиклаш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Юқоридагиларни эътиборга олиб, Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича Термиз мулоқоти ташкил этилди.
"Термиз платформаси" Евроосиё минтақасида ўзаро боғлиқликни янада ривожлантириш ҳамда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш истиқболларини белгилаш учун доимий фаолият кўрсатадиган майдонча бўлиши кўзда тутилган", – деб ёзган мақола муаллифи.
Материалда Ўзбекистоннинг икки минтақа ўртасидаги тарихий ўзаро алоқаларни тиклаш ва мустаҳкамлаш жараёнидаги ўрни алоҳида таъкидланган.
"Минтақалар ўртасидаги ўзаро алоқаларга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, 2021 йил июль ойида Тошкентда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" мавзусида юқори даражадаги халқаро конференция ўтказилди. Унда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги махсус резолюция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва БМТ Бош Ассамблеяси муҳокамасига киритиш таклифи илгари сурилди. Натижада, 2022 йил июль ойида БМТга аъзо давлатлар ушбу резолюцияни бир овоздан маъқуллади. Бу ўзаро алоқадорликни чуқурлаштириш, минтақалараро мулоқот ўрнатиш ҳамда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда мамлакатнинг роли ва нуфузи тан олинганининг яна бир ёрқин исботи бўлди", – дея урғуланган материалда.
Шунингдек, ўқувчилар эътибори ушбу муҳим ҳужжатда Марказий ва Жанубий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид соладиган умумий муаммоларга қарши курашда кучларни бирлаштиришга чақирилгани, транспорт инфратузилмаси ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш орқали минтақалараро ҳамкорликни янада кенгайтириш тавсия этилгани, денгиз портларига қулай, барқарор, иқтисодий жиҳатдан фойдали, арзон, инклюзив ва хавфсиз йўналишларни таъминлайдиган янги халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича тавсиялар берилганига қаратилган.
Мазкур жараёнларда Термиз икки минтақани боғлайдиган ноёб майдонга айланиш салоҳиятига эга, бу ҳам минтақавий хавфсизликни таъминлаш, ҳам савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳимдир.
Мақола муаллифининг ёзишича, Термиз мулоқоти нафақат тарихий алоқаларни қайта тиклаш, балки замонавий муаммоларни ҳал этишнинг амалий воситаси ҳамдир. Ўзбекистон Термизнинг географик ва сиёсий мавқеидан самарали фойдаланиб, хавфсизлик, иқтисодиёт ва илм-фан соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорлик учун пойдевор яратмоқда.